2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Етим болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан етим болалар ва ота-она ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида жорий йил эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилиши, бунда жорий йилда биринчи марта 900 нафар чин етим ёшни уй-жой билан таъминлаш учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилаётгани таъкидланганди.

Ўтган икки йил давомида етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бироқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълим бериш, ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини амалда рўёбга чиқариш борасидаги муносабатлар яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бирлаштирилмаган. "Меҳрибонлик уйи"ни битирган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш борасида яхлит тизим шакллантирилмаган.

Бундан ташқари, йиғилишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ушбу соҳани комплекс ўрганишни ташкил этиш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил 5 майга қадар етим болалар ва ота-она ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги умумлаштирилган таклифлар ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар