Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда “Микрокредитбанк” раҳбарлари ёшлар билан учрашди.
Учрашувда ёшлар асосан ижара, таълим, тадбиркорлик, уй-жой кредитлари, солиқ ва бандлик масалалари бўйича мурожаат қилди. Аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.
Қурилиш, маданият, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ер ажратиш ҳамда катта маблағли кредит олиш каби масалаларга оид мурожаатлар юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан ўқув курслари учун маблағ сўраган ёшларнинг мурожаати инобатга олинди.
– Инглиз тилига қизиққаним сабабли кўп йиллардан буён ўрганишга ҳаракат қилиб келардим, – деди Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет талабаси Розиябону Анварова.
– Китоб ўқишга ҳаракат қилдим, луғат ёд олдим, лекин барибир ўқув курсида малака оширишим кераклигини ҳис қилдим. Аммо бунинг учун, айниқса, талабага етарли маблағ керак. Бугунги тадбирда шу мавзуда ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Тошкент шаҳар ҳокими саволларимга жавоб берди ва Олмазор туманидаги ўқув курсларидан бирида 6 ой давомида бепул таълим олишимни айтди. Бундан жуда хурсандман.
Учрашувда Розиябону каби кўплаб ёшларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |