Хабар берганимиздек, 31 март – 3 апрель кунлари Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан оммавий қабуллар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида вилоятнинг олти ҳудудида барча туман ва шаҳарлар қамраб олинган ҳолда ташкил этилган қабулларда 2 минг 232 нафар фуқаронинг 2 минг 234 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 687 таси жойида ижобий ҳал этилди. 608 та мурожаат эса ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди. 896 та мурожаат эса ижро учун назоратга олинди.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича 18 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинди, 206 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 145 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. 24 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 74-моддаси тартибида енгилроғига алмаштирилди. 2 нафар судланувчиларга нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланиб, суд залидан озод қилинди.
Ўғрилик жинояти содир этиб, беш йил муддатга озодлик маҳрум этилган У.Йўлдошева қилмишидан хулоса чиқариб, етказилган зарарни қопланганлигини билдириб, тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштиришни сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат сайёр суд мажлисида кўрилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирди ҳамда маҳкумага тайинланган жазо қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазога алмаштирди.
Қабуллар чоғида 107 нафар фуқаронинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари улар огоҳлантирилган ҳолда тугатилди. Бундан ташқари, 115 нафар фуқарога алимент пуллари ундириб берилди. 63 кишининг пенсия таъминоти билан боғлиқ низолари ҳал этилди. 12 ҳолатда никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволар бўйича тарафлар яраштирилди. 16 ҳолатда иш ҳақи ундириш ҳақидаги аризалар қаноатлантирилди.
Оммавий қабулларда муаммолари ҳал бўлгани учун миннатдорлик билдириш мақсадида келганлар ҳам кўпчиликни ташкил эти. 402 нафар юридик ва жисмоний шахслар шу ниятда келиб, мутасаддиларга ташаккурнома билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |