Сўнгги йилларда мамлакатимизда масъул идора раҳбари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар самарали натижа бериб келмоқда.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унга кўра, пойтахт аҳолиси томонидан Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатлари ўрганилди, муаммоларга ечим топилди.
Сайёр қабул давомида фуқаро М.Исаматованинг, лизинг асосида олинган автотранспорт воситаси ҳозирда қидирувдалиги ва унга эгалик қилиши ҳақидаги, фуқаро А.Муслимовнинг қарздор Б.Имамовадан ундирувчи Р.Имамов фойдасига жами 160 млн. сўм миқдорида қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек, Э.Йўлдошевнинг қизи С.Йулдошеванинг фойдасига қарздор Ш.Усаровдан алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатлар тегишли масъул ходимлар назораига олиниб, зудликда ечим топиш учун чоралар белгиланди.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаролардан Е.Матвеева, М.Хасанбаева, Н.Ботиралиевалар ҳам сайёр қабулда ўз мурожаатларига ечим топишди.
Жумладан, Н.Ботиралиева сайёр қабулга мурожаат билан эмас балки, бюро раҳбариятига ўз ташаккурини билдириш учун ташриф буюрганини билдириб, ўз вақтида алимент пуллари ундириб берилаётганини эътироф этиб ўди.
Хулоса ўрнида, Бюро органларига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг ўз вақтида ечимини топишда фуқаролар соҳа фаолиятидан рози бўлиши йўлида ҳар бир мурожаат эътиборда ва амалда ижобий ечим топилишига ҳаракат қилинмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |