2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаат ўрганилди: сув йўлидаги тўсиқлар олиб ташланди

Бухоро вилоят прокуратурасининг хабарига кўра, Ғиждувон туманидаги “Оғитма” табиий сув ҳавзасига қуюлувчи дренажнинг 642-пикет қисми ва Шофиркон туманидаги “Толди” зовурининг 15, 25, 40 ва 90-пикетларида фуқаролар томонидан ноқонуний дамбалар ўрнатилганлиги сабабли табиий сув ҳавзасида сув камайиб бораётганлиги ҳақида мурожаат бўлган. Унда бу ҳаракатлар балиқчилик соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётгани айтилади.

Натижада мурожаатни ўрганиш жараёнида “Барака” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Оғитма” коллекторидан “Оғитма” табиий сув ҳавзасига ўтувчи сув йўллари беркитилиб, сув “Ғиждувон” канали ҳамда бошқа ерларга йўналтирилганлиги аниқланди.  

Ғиждувон ва Шофиркон туманлари ирригация бўлими мутасаддилари томонидан ўзига юклатилган вазифаларга эътиборсизларча муносабатда бўлганликлари сабабли фуқаролар томонидан ноқонуний дамбалар ўрнатилган. Муаммога ўз вақтида ечим топмаган, қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этмаган мутасаддилар тегишли тартибда қонун олдида жавоб беришлари тўғрисида “Аму Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдимнома киритилди.

Айни пайтда “Оғитма” табиий сув ҳавзасига кетадиган сув йўлидаги дамба ва тўсиқлар Ғиждувон ва Шофиркон туман ирригация бўлимлари томонидан тўлиқ бартараф этилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Ҳар бир мурожаат ортида аввало, инсон омили, унинг муаммолари ўз ифодасини топади. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишида эса, нафақат бир фуқаронинг, балки жамият, давлатнинг ҳам манфаатлари ҳимоя қилинади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар