Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 27 ва 28 апрель кунлари Пахтачи туманида тадбиркорлар, ёшлар, аёллар билан учрашди, оммавий сайёр қабул ўтказди.
Дастлаб туман ҳокимлигида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Унда ер, кредит ажратиш, коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими туман мутасаддилари билан бирга 1-сектор ҳудудидаги хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Маҳаллаларда “Аёллар дафтари” асосида олиб борилаётган ишлар, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдам билан қизиқди. Учрашувда хотин-қизлар томонидан 140 муаммоли масала билдирилди. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни масъулларга бириктириб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ муддат белгиланди.
Э.Турдимовнинг бугунги иш куни туманнинг Мирзо Салимий маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашувдан бошланди. Самимий мулоқот тарзида кечган тадбирда эллик нафарга яқин йигит-қизлар турли масалаларда вилоят ҳокимидан ёрдам сўради. Мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Масалан, Қиргули маҳалласидан келган ёш муаллима Маъмура Баҳромова ментал арифметика бўйича ўқув марказ ташкил этиб, болаларга сабоқ бераётгани, ушбу фаолиятида замонавий компьютерларга эҳтиёж сезаётганини айтди.
– Вилоят ҳокими мурожаатимни эшитиб, фаолиятимдан хурсанд бўлди, шекилли мени қўллаб-қувватлашини айтди ва ўқув марказимга 5 та компьютер совға сифатида берилишини билдирди, – дейди М.Баҳромова. – Албатта, бундан жуда хурсанд бўлдим. Учрашувда бошқа ёшларнинг ҳам муаммоларига ижобий ечим топилди.
Туманнинг Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги тиббиёт техникумида ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят бошқарма ва идоралар масъуллар қатнашди. Қабул давомида 457 та мурожаат қайд этилди.
– Кончилик бўйича мутахассисман, лекин шу пайтгача ишга жойлашолмай келаётгандим, – дейди Кештали маҳалласида яшовчи Мирза Эшмаматов.
– Сайёр қабулда ушбу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилдим ва келгуси ҳафтадан ўз йўналишимда иш бошлаш имкониятига эга бўлдим.
Икки кун давомида қайд этилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги назоратига олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |