Бухоро вилоятининг энг олис ҳудудларида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида жами 12 та шохобча ва филиаллар ташкил қилинди. Бу аҳоли фикри, давлат хизматларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда амалга оширилди. Шу боис жорий йилда филиаллар сонини 20 тага етказиш мақсад қилинган.
– Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан бугунги кунда вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 290 тасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилди, – дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тўрақулов. – Унда 13 минг нафардан ортиқ фуқаро қамраб олинди. Шунингдек, вилоятдаги 536 та таълим муассасасининг 386 тасида тарғибот тадбири ўтказилиб, бунда 15 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва ўқувчига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ўргатилди. Энг муҳими, олис ҳудуд аҳолиси сарсон бўлмаслиги керак.
“Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида меҳнат қилган Давлат хизматлари агентлиги бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиб, халқ кўнглидан жой олган ташкилотлардан бири бўлишга улгурди. Биргина агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши фуқароларнинг тизимга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда.
2020 йилда бошқармага жами 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 200 га яқин мурожаат қаноатлантирилган, 180 дан ортиқ мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади ҳам аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборат. Давлат раҳбарининг таъбири билан айтганда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |