Мамлакатимизда гематология касалликлари, яъни ўткир лейкоз, сурункали лейкоз, камқонлик каби касалликлар билан оғриган беморларни даволаш, соғлом ҳаётга қайтариш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Жорий йилнинг 14 май куни Давлатимиз раҳбари Республика гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишди. Ана шундай касаллик билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлиб, соҳа ходимлари ва мутасаддиларга муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
Президентимизнинг ана шу топшириқ ва кўрсатмалари асосида куни-кеча вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев ҳамроҳлигида Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, марказнинг гематология ва ўткир буйрак етишмовчилиги бўлимларида бўлди.
Гематология бўлимида даволанаётган онкогематологик касалликлар, яъни сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, ўткир лейкоз, касалликлари, даволаниши қийин бўлган касалликлардан, апластик камқонлик, иммун трамбоцитопеник пурпура, тромбоцитопения, сублейкемик миелоз каби касалликлар, наслий касалликлардан гемофилия-А, гемофилия-Б, наслий гемолитик камқонлик касалликлари билан оғриган беморлар ва сунъий буйрак етишмовчилиги бўлимида даволанаётган беморлар билан мулоқотда бўлиб, уларга совғалар улашди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ушбу шифо марказнинг гематология, гастроэнтерология, пульмонология, неврология, ревматология бўлимлари учун янгитдан қурилаётган 100 ўринли бинода амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
– Айни пайтда, мазкур бинодаги қурилиш ишлари 85 фоизга бажарилган бўлиб, июль ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов. – Бундан ташқари ҳозирги кунда фойдаланиб келинаётган 63 ўринли бўлим ҳам жорий йилнинг сўнгига қадар қайта реконструкция қилинади.
Жами 163 ўринли яна иккита бинони қуриш ва реконструкция қилиш ишларига инвестиция дастури доирасида 18 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ғофиржон Мирзаев жорий йилда Сирдарё вилоятида синов тариқасида апробациядан ўтказилаётган давлат тиббий суғуртаси, тиббиёт кластер тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, беморлар учун шарт-шароит яратиш, улар соғлиғини тиклаш борасида қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан соҳа ходимларига тегишли тавсия ва топшириқлар берди.
Президентимиз томонидан юклатилган вазифалар, вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, бошқа мутасадди раҳбарлар ва қурувчиларга берилган тавсия ва топшириқлар ҳокимликнинг қатъий назоратига олингани таъкидланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |