2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги ўринбосар илк иш кунини беморлар ҳолидан хабар олишдан бошлади

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимга тайинланган – Эгамбердиев Жасур Маҳмуджонович илк иш кунини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморлар ҳолидан хабар олишдек хайрли иш билан бошлади.

Жасур Эгамбердиев тайинловга қадар Гулистон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.  

У 1986 йил Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида туғилган, Гулистон давлат университетини тамомлаган.  

Янги ўринбосар уйида ётиб қолган беморлар уйларида бўлиб, билан дилдан суҳбатлашди, уларга кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2017 йилдан буён шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган Абдуқодиров Абдушохид Исроилович янги лавозимга – Янгиер шаҳар ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар