2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли иш билан банд бўлса, турмуши фаровон бўлади

Мамлакатимизда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитини тубдан яхшилаш ва ҳаёт даражасини юксалтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Бунда асосий эътибор жойларда одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилмоқда.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиб, уларга манзилли ёрдам берилмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда секторларнинг ўрни беқиёс.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 4-сектор ҳудуди солиқ соҳаси ходимларига бириктирилган бўлиб, улар томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини топиш ва ижобий ҳал этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур сектор ҳудудида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, уларда 90 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Қулай бизнес муҳити тадбиркорликни бошлашнинг муҳим омили бўлгани каби сектор ҳудудида айнан мана шундай қулай шароитларда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш масканлари фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.

Ҳудуддаги “National house” масъулияти чекланган жамияти томонидан турли хил ҳажмдаги идишларга қадоқланган ва 9 босқичли фильтрланиш жараёнидан ўтган ичимлик суви ишлаб чиқарилиб, Оролбўйи аҳолиси истеъмоли учун етказиб берилмоқда. Корхонада 82 нафар фуқаро меҳнат қилаётган бўлиб, шундан 10 нафарини 4-сектор ҳудудидаги ёшлар ташкил этади. Албатта, сув – ҳаёт. Унинг минералларга бой, аҳоли истеъмоли учун юқори даражадаги сифатда тайёрлаб етказиб бериш бизнинг асосий мақсадимиз, дейди жамоа ишчилари.

Корхонада шунингдек, ичимлик суви ишлаб чиқаришдан ташқари қурилиш учун зарур бўлган бўёқ маҳсулотларининг 160 дан ортиқ, шпаклёвканинг юздан зиёд тури ҳам ишлаб чиқарилади. Жамиятга солиқ ходимлари томонидан «Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

– Солиқ идоралари томонидан бизга қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар мунтазам равишда тушунтирилмоқда, – дейди тадбиркор Серик Пирназаров. – Шунингдек, солиқларни ҳисоблаш, ҳисоботларни тўғри тўлдириш ва имтиёзли кредит маблағларини олишда яқиндан кўмак бериб келмоқда.

Тадбиркорлар учун қулай бизнес муҳитининг яратилиши сектор ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналарининг ортиб боришига замин яратмоқда. «Қосбулақ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Элбрус эшиклари» масъулияти чекланган жамияти дастлаб ишни икки киши билан бошлаб, фақат ёғочдан эшик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлса, ишбилармонлар учун яратилган шароит, қулайлик ва имтиёзлар сабаб фаолиятини янада кенгайтиришга эришди. Бугунги кунда бу ерда жами 80 нафар киши доимий иш ўрнига эга. Миллий ва Европа андозалари асосида ишлаб чиқарилган турли хил эшиклар, темир дарвоза ва темир эшиклар кўзни қувонтиради. Уларнинг бежиримлиги ва сифати ҳеч бир чет давлатларда ишлаб чиқарилганлардан асло фарқ қилмайди.

– Корхонамиз 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда, – дейди тадбиркор Баҳадир Алламуратов. – 4-сектор мутасаддилари тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш, кредит маблағларини олишда яқиндан ёрдам бермоқда. Ҳудуддаги «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи 7 нафар аёлни ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи 6 нафар ёшни ишга қабул қилдик. Ҳозирда 300 турдан ортиқ эшик, темир эшик ва дарвозаларни ишлаб чиқаряпмиз. Яқинда Хитой давлатидан янги ускуналарни олиб келдик ва мебель маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Мана шу лойиҳамиз ишга тушиб кетиши билан яна 40 та янги иш ўрни яратишни режалаштираяпмиз.

Нафақат сектор балки Нукус шаҳридаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳисобланган «Конкрет бюлд» масъулияти чекланган жамиятида ҳозирда 72 нафар фуқаро меҳнат қилмоқда. Қувонарлиси, жамиятда ишлаётганларнинг барчаси ушбу сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардир. Корхонада ҳозирги кунда бетондан 123 турдаги бетон маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикасидаги қурилиш ташкилотларига шартнома асосида етказиб берилаяпти.Корхона томонидан  «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи 25 нафар ёш касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 3 ойлик ўқув курсида ўқитилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса ёшларга қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам назарий ҳам амалий усулда ўргатишдан иборатдир.

– Биз ҳозирда ушбу ўқув марказида бетон маҳсулотларини тайёрлаш, уларнинг русумлари ва чидамлилиги бўйича билим олаяпмиз, – дейди ёшлардан бири Султан Шаудирбаев. – Албатта, бу ерда олган билимларим келгусида иш фаолиятим, яхши мутахассис бўлишимда катта ёрдам беради.

«Бўзовул» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу йил ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда шакллантирилган «Ёшлар дафтари»даги ҳар бир йигит-қизнинг орзу-нияти, муаммо ва ташвишлари эшитилмоқда. Шу асосида уларга зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётир.

Миратдинга ҳам 4-секторнинг амалий ёрдами билан иссиқхона қуриб берилди. «Ерни боқсанг ер сени боқади», дейди доно халқимиз. Ерни парваришлаб, унга меҳр бераётган ёш деҳқон иссиқхонасига эккан помидор ва бодринг маҳсулотларини етиштириб, қўшимча даромад топмоқчи.

– Ишсиз эдим, 4-секторга иш сўраб мурожаат қилдим, – дейди Миратдин Убайдуллаев. – Ўзи асли болалигимдан деҳқончиликка жуда ҳам қизиқаман. Секторнинг ёрдами билан менга иссиқхона қуриб берилди.

«Қумбиз овул» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Аёллар дафтари»га рўйхатга олинганларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари ва ҳар бир хонадонга 10 тадан товуқ тарқатилиб, оилаларнинг даромад манбаини яратишга ва ўз ўзини банд қилишига кўмаклашилмоқда. Айзада Асеновага олдин чорва молларини боқиш учун 4-сектор ташаббуси билан имтиёзли кредит маблағини олишга амалий ёрдам берилган бўлса, энди оиласига яна 10 та товуқ топширилди.

Ҳудудда истиқомат қилувчи Айтгул Кеунимжаеванинг ўзи ҳам турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Тикувчилик ҳунари эса унга она мерос. Сектор томонидан унга тикув машинаси топширилди. Натижада, севимли иши билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Жойларда секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳоли, шу жумладан аёллар ва ёшлар бандлиги, уларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш ва бугунги кундан рози бўлиб яшашларига хизмат қилмоқда. Нукус шаҳридаги 4-сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар бунинг яққол исботидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар