2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Урганжи – обод бўлаётган маҳалла

“Обод қишлоқ” Давлат дастури амалда

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда Андижон вилоятидаги танлаб олинган маҳаллаларда ҳам кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Буни Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида мазкур дастур доирасида олиб борилаётган ибратли ишлар мисолида яққол кўриш мумкин.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳудудда иш олиб бораётган мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказди.

Унда вилоят ҳокими маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳалла ёшларининг таълим ва тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, умуман, фуқароларнинг ҳаётдан розилигига эришиш учун қилиниши керак бўлган ишларга тўхталди.

Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди. Аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши бўйича берилаётган имтиёзлар хусусида алоҳида тўхталди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига 20 дан ортиқ турдаги кредит маблағлари таклиф этилди.

– Айни кунда маҳалламизда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Урганжи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нафосат Маҳкамова. – “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлардан катта-кичик хурсанд. Чунки маҳалламиз қиёфаси тубдан ўзгариб, инфратузилмаси янада яхшиланмоқда, аҳоли учун қатор қулайликлар яратилмоқда.

Маҳалладаги мавжуд 12 та кўчанинг барчаси кундан кунга обод бўлмоқда. Маҳалла ҳудудидаги 850 ўринли 43-умумтаълим мактаби жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотида қурилиш, реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Натижада мазкур маскан барча қулайликларга эга, 210 ўринли тарбия масканига айланади.

Дастур доирасида 14 километр ичимлик суви тармоғи тортилиши, қатор кўчаларга шебень, асфальт ётқизилиши, электр тармоғи учун 120 та бетон устун ўрнатилиши режалаштирилган. Айни кунга қадар 2 та электр энергиясини тақсимлаш қутиси келтирилиб, 26 та бетон устун ўрнатилди.

Мулоқотда маҳаллада мазкур йўналишдаги ишлар изчил ва режа асосида давом эттирилиши айтилди.

Аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бу каби ишлар юртдошларимиз қалбида шукроналик, эртанги кунга бўлган ишонч ва умид туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар