2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Бир челак сув сотиб олишга пул топмаган кунларимиз ҳам бўлган”

Фарғона вилояти Бағдод туманининг “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Гулистон қишлоғида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Бугун ҳудуддаги 52 та хонадонга оби ҳаёт кириб борди.

Дилрабо Аталикова оиласи билан 3 йилдан буён шу қишлоқда яшайди. Бу томонларга кўчиб келибдики, ичимлик сувини нақд пулига сотиб олган ё бўлмаса, 2-3 чақирим масофадан ташиб келтирган. Унинг ўзи бу ҳақда шундай дейди:

–  Жуда оғир шароитда яшадик. Сувни эшак араваларда ташиб ичганмиз. Гоҳида бир челак сув сотиб олиш учун пул тополмаган кунларимиз ҳам бўлган. Томорқани-ю айтмасангиз ҳам бўлади. Битта гиёҳ ундиролмасдик. Эккан дарахтларимиз мевасидан болаларимиз ермикан, деб жонимиз ҳалак эди. Худойимга айтганимиз бор экан, минг шукр. Бугун меники каби 50 дан ортиқ ҳовлида сув келди. Жудаям бахтиёрмиз. Севинчимиз ичимизга сиғмай кетяпти. Қўни-қўшнилар бир-бирини табриклашиб, “сув байрами” қилиб юришибди. Шу ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича Гулистон қишлоғида 10,8 километр масофада тармоқ тортиш, 2 та тик артезиан қудуғи ва 300 метр/куб сиғимга эга бўлган сув сақлаш иншооти қурилиши режаланган. “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи Зафаржон Усмоновнинг айтишича ҳозирга қадар 5.5 киломтер масофада тармоқ тортиш ишлари якунланган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар