Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан «Меҳримиздан бир томчи» деб номланган акция ўтказилди.
Акция доирасида аҳолидан ихтиёрий равишда вилоятнинг туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланган, шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларга тақдим этиш учун аёллар, болалар кийим-кечаклари, идиш-товоқлар йиғилди.
– Меҳр-оқибат, муҳтожларга кўмаклашиш мақсадида уюштирилган хайрли ташаббусда вилоятимизнинг фаол аёллари ҳамда отинойилар фаоллик кўрсатди, – дейди вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимова. – Акция давомида йиғилган кийим-кечак ва жиҳозлар эҳтиёжманд оилаларга тақдим этилиб, оз бўлсада, уларнинг оғирини енгил қилишга, турмушларини чиройли бўлишига кўмаклашилмоқда.
Хайрли ташаббус меҳр-оқибат, муҳтожларга саховат кўрсатишдек халқимизга хос эзгу ишларнинг ёрқин намунасидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |