2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Танзила Норбоева Оролбўйида хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Элликқалъа туманида бўлди.

Сенат Раиси дастлаб "Ақчакўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлар ва ёшларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган “Ўқув маркази” фаолияти билан танишди.  Ушбу марказда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ўқиётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

 Сўнг ўқув марказида "Ақчакўл”  овул фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллабай ишлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган лойиҳалар билан танишди.  “Аёллар маслаҳат кенгаши” аъзолари билан мулоқот қилди.

 Кейин эса  "Бўстон”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ёшлар меҳнат гузари”да ташкил этилган хизматлар соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишди.  Бу ерда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Ёшларимиз учун яратилган шарт-шароитлар, репетиторлик фаолияти,  дарс жараёни билан танишди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева Амударё туманида ҳам бўлди.

 Дастлаб тумандаги Дурунки маҳалласида бўлиб, фаоллар, аҳоли ҳамда ёшлар билан учрашди.

 Учрашув мобайнида туманда илм-фан, спорт соҳасида юқори марраларни эгаллаётган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.  

Шундан кейин “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмаси фаолияти билан яқиндан танишди. Сенат Раиси 2020 йил мавсумида 2 тоннадан ортиқ юқори сифатли асал етиштириб, 90 миллион сўм соф фойда кўрган агрофирма раҳбари билан мулоқот қилиб, тадбиркорнинг ишсиз ёшларни ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ва асаларичиликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига юқори баҳо берди.

 Сенат Раиси маҳаллаларда ҳам бўлиб, пилла етиштириш ва гилам тўқиш орқали даромад олаётган оилалар, ўз-ўзини иш билан банд қилаётган хотин-қизлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

 Т.Норбоева туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларнинг иш жараёнини кузатди.  

 Туман фаоллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди. Унда Сенат Раиси маҳаллий Кенгаш фаолиятини янада жонлантириш, туманни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

 Тадбир давомида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турган юртдошларимизга совғалар топширилди.

 Сенат Раисининг Оролбўйига ташрифи давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар