Давлатимиз раҳбарининг юртдошларимиз, оддий одамлар билан суҳбати ҳамиша оддий ва шу билан бирга самимий, дилдан кечганига доим гувоҳ бўлганмиз.
Лекин Президентимизнинг ёшлар билан мулоқоти айрича жўшқинлик, қадрдонлик руҳида, самимият муҳитида бўлиб ўтадики, бундай дилдан суҳбатлар ҳар қандай одамнинг эътибори ва ҳавасини ўзига жалб этиши муқаррар.
30 июнь куни Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти, Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси каттаю кичикнинг тилига тушган. Ўша мулоқот давомидаги самимият юртдошларимиз, энг аввало ёшлар, ижодкор зиёлилар, ўқитувчилар, кенг жамоатчиликнинг дилига кўчган. Унда ёшлар ҳаётининг барча жабҳаларига оид масалалар, муаммо, ҳам қийинчиликлар борича ўртага ташланди. Айни пайтда муаммонинг ечим йўллари ҳам батафсил тушунтириб, изоҳлаб берилди. Демакки, мамлакат раҳбари ёшлар ҳаётига дахлдор бўлган барча жиҳатларни ипидан игнасигача ўрганган, таҳлил этган.
Янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизни ёшларнинг шижоати, жўшқинлиги, куч-ғайратисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мустақил Ватанимиз тарихининг янги саҳифалари яратилаётган бундай масъулиятли давр шиддатида меҳнатсевар, ўз тақдирини Ватан истиқболи, унинг эртаси билан узвий боғлаган ёшларнинг ҳам азму шижоати борлиги ғоят қувончлидир.
Мамлакатимизда илгари сурилаётган янги ташаббуслар - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ташкил этилиши, таълим соҳасидаги ўзгаришлар йигит-қизларнинг камолот йўлида янги ютуқ ва марраларни эгаллашида асосий омил бўлмоқда. Булар халқаро фан олимпиадаларида ўғил-қизларимиз томонидан қўлга киритилган ютуқларда, олий таълимга ёшлар қамровининг сезиларли даражада ортганида, фарзандларимиз бир вақтнинг ўзида бир неча нуфузли хорижий олий ўқув юрти талабалари сафига қўшилаётганида, жамият ҳаёти, бошқарув идораларига иқтидорли ёшларнинг фаол жалб этилаётганида ва яна ёшлар билан боғлиқ кўп жараёнларда кўзга яққол ташланмоқда.
Мулоқот давомида ёшларнинг меҳнат билан бандлиги, уларни ишга жойлаштириш, таълим тизими ислоҳотларини янада такомиллаштириш, йигит-қизларни спортга жалб этиш, уларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш бўйича долзарб масалалар очиқ-ойдин ўртага ташланди. Айни пайтда мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари сифатида кўплаб янги ғоялар, маърифий, ижтимоий лойиҳалар, дастурларни амалиётга жорий этиш йўллари кўрсатиб ўтилди. Ҳаётий таклифлар ўртага ташланди. Ёшларнинг ўз муаммолари гирдобида қолиб кетмаслиги йўлида мутасаддилар, тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, корхоналар раҳбарлари ҳам фаол ҳисса қўшмоғи зарурлиги йўллари белгиланди. Айниқса, бугунги дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали бир даврда ёшларнинг одоби, ахлоқи, хулқи, дунёқараши, ҳаётий қарашлари, фуқаролик позицияси, маънавияти тўғри шаклланишида бутун жамият масъуллиги огоҳлик чорловидек янгради.
Ёшлик - инсон умрининг баҳори. Унинг ўзанини тўғри йўлларга бошлаш, йигит-қизларнинг ҳаётий маёғи рисоладагидек нур сочиши, уларни қинғир ва зулмат йўлларидан асраб-авайлашга бутун жамиятимиз масъул бугун.
Баъзан бетгачопар, худбин, бирови шошқалоқ, кимдир шарттаки бўлган ёшларимизнинг бари аслида беғубор, тоза қалб соҳиблари, шу юрт ривожига ҳисса қўшишга, азиз ҳамюртлари оғирини енгил этишга, Ватан тақдирида ўз тақдири, ҳаётини кўришга шайланган, эзгуликка хайрихоҳ ёшлардир. Бугун уларнинг пок орзуси ижобати йўлидаги хайрли қадамлар, эзгу ташаббусларга ҳисса қўшиш барчанинг муқаддас бурчидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |