Сирдарёда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмаги асосида таянч ва ҳаракат аъзоларида муаммоси бор бўлган ва “Темир дафтар”га кирган фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.
Моддий даромад манбаси бўлмаган, ишсиз, эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар соғлигини тиклаш борасида Сирдарёда хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика болалар миллий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази каби тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Беморларнинг аҳволи ва ташхис натижасига қараб юрак, қон-томир, нейрохирургия, бош мия, ошқозон-ичак, кўкрак қафаси, организм таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларининг баъзилари Сирдарё вилоятидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, кардиология, онкология каби тиббиёт муассасаларда ўтказилса, мураккаб амалиётлар Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ўтказилади.
Ана шундай мураккаб амалиётлардан бир нечтаси вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази невротравматология бўлимида, маҳаллий ва пойтахтлик мутахассислар ҳамкорлигида ўтказилди. “Темир дафтар”га кирган фуқароларнинг 8 нафарида чап оёқ болдир дистал соҳаси синиши, иккала чаноқ сон бўғими консартрозининг 3-, 4- даражаси, тизза бўғимлари остеоартрози билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти маҳорат дарси асосида ўтказилди ва уларга эндопротез воситалари қўйилди.
Шунингдек, таянч ва ҳаракат аъзолари билан боғлиқ муаммоси бор фуқаролар учун қабул ҳам ташкил этди. Икки кун мобайнида юздан ортиқ фуқаролар текширилиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди, амалий ёрдам кўрсатилди.
– Айни вақтда, вилоятда травматология йўналишида жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар сони 68 нафарни ташкил этади. Уларнинг соғлиги билан боғлиқ муаммони имкон қадар вилоятда, Республикамиздаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказишга ҳаракат қилинмоқда.
Бу эса “Темир дафтар”га кирган ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган беморлар ва уларнинг яқинлари учун яна бир қулайлик бўлади, – дейди «Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Тўхтасинов. – Қолаверса, “Темир дафтар”га кирган фуқаролар соғлиги билан боғлиқ харажатлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |