2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабулларда қандай муаммолар ҳал этиляпти?

Президент Халқ қабулхоналари томонидан Андижон вилоятининг Андижон, Бўстон, Асака ва Қўрғонтепа туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

 Қабуллар доирасида ҳудудларда сайёр судлар ҳам ташкил этилиб, бунда муқаддам жиноят содир этиб, ҳозир жазо муддатини ўтаётган, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатидан шартли равишда озод қилиш бўйича ички ишлар органлари пробация гуруҳлари томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Салоҳиддин Мамажонов ҳамда Фурқат Парпиевлар эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этиб, уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминлаган эди. Жазо муддатини ўтаб келаётган ушбу шахсларнинг пушаймонлиги, жазо муддатини ўташ даврида қонунларга тўла риоя этганлиги сайёр судда инбатга олиниб, қилмишлари кечирилди.

Қаҳрамон Қорашеров ҳам бугун қилган ишидан пушаймонда. Содир этган жинояти учун унга жазо муқаррарлиги таъминлаган. Аммо, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги, ҳалол меҳнати билан намуна бўлиб, жазони ўташ давридаги хулқ-атвори инобатга олиниб, унинг айби ҳам сайёр судда кечирилди.

Хуршид Қодиров Балиқчи туманида туғилган. Фирибгарлик жинояти туфайли ўтган йилда суд қарорига асосан икки йил ахлоқ тузатиш ишлари бўйича жазо тайинланган. Сайёр суд жараёнида белгиланган муддатнинг ярми ўташ даврида намунали хулқи, тузалиш йўлга ўтганлиги инобатга олиниб, муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Олий суд вакиллари жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича 345 нафар фуқарони қабул қилган бўлса, 117 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди, 198 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 30 та мурожаат юзасидан аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди ва тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Бош прокуратура вакиллари қабулига ҳам кўплаб фуқаролар ўз муаммосига ечим излаб келди.

Тадбиркор Элёрбек Райимжоновнинг фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ниятида экани, аммо кредит олиш муаммо бўлаётганини айтиб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Унга банк томонидан 30 миллион сўм кам фоизли кредит маблағи ажратиб бериладиган бўлди.

Бахтиёр Йўлдошев Бўстон туманининг «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 100 ўринли мактабгача таълим ташкилотидаги жиҳозларни янгилаш учун банкдан кредит маблағи сўраган. 160 миллион сўм кредит ҳадеганда чиқавермади. Ноилож тадбиркор қабулда бўлиб, ҳолатни тушунтирди. Ўрганишлар унча кўп вақт талаб қилмади, тадбиркорнинг кредити куннинг иккинчи ярмида ажратиб бериладиган бўлди.

Асакалик Моҳинур Деҳқонова ёш тадбиркор. У ишлаб чиқараётган пишириқларини ўзи яшаётган «Тажриба» маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида сотаётганди. Маҳсулотлари харидоргир бўлганлиги туфайли қисқа курсда ўқиб, билим ва малакасини янада оширди. Шундан сўнг, иш фаолиятини кенгайтириб, янги шогирдлар олишни ният қилганди. Бунинг учун албатта маблағ керак. Шу боис, оммавий қабулга келиб, кредит олишда юзага келган муаммони ҳал этишда ёрдам сўради. Мурожаат шу жойда ўрганилиб, ҳал этилди.

Иш топишда амалий ёрдам сўраб қабулга келган Мадина Акбарова ҳамда Одина Ғофуровларнинг ҳам муаммоси ижобий ҳал этилиб, улар тикувчилик йўналишида ўз ҳудудидаги трикотаж корхонасига ишга қабул қилинди.  

Мухтасар қилиб айтганда, Андижон вилоятида бўлиб ўтган мулоқотлар давомида 630 нафар фуқаронинг 666 та масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг 215 таси жойида қаноатлантирилди, 254 мурожаат тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинди, 197 та мурожаат эса ижро учун назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар