Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида бугун, 14 июль санасидан бошлаб, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича галдаги уч кунлик оммавий қабуллар бошланди.
Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлганларга керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Бугун Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида ўтган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 81 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди.
Сайёр қабулда Янгиҳаёт, Сирғали, Яккасарой ва Бектемир тумани фуқароларидан келиб тушган мурожаатлардан 42 нафари жиноят ишлари, 4 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 35 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича 12 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал этилди:
Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан,
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |