2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сенаторлар аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди

Нурафшон шаҳрида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов ва Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова ва бошқа мутасаддилар иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Шунингдек, қабулда Тошкент вилояти прокуратураси, вилоят Солиқ бошқармаси вакиллари, вилоят Кенгаши котибияти мудири ва бошқалар ҳам иштирок этиб, ҳудудлардан келган 14 нафар фуқароларнинг муаммолари тингланди.

Мурожаатларда асосан, моддий кўмак олиш, ер масаласидаги муаммолар, ҳудудлардаги судлар қарорларига эътироз, солиқдан қарздорлик, уй-жойлардаги канализация тизими, коммунал хизматдаги учраётган муаммолардир. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолган масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Сенат аъзолари, ИИВ Академияси профессори Шариф Қобиловларнинг туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари ва котибият раҳбар ҳамда аъзолари, доимий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Паркент тумани Халқ депутатлари кенгаши аъзолари ва доимий комиссия аъзолари тўғридан-тўғри, Тошкент вилоятининг қолган туман-шаҳар депутатлари, котибият мудирлари ва комиссия аъзолари видеоалоқа воситаси орқали иштирок этди.

Учрашувда янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Президентимизнинг 2021 йил 5 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш тўғрисида"ги фармони ва "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғричида"ги қарори мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Мазкур ҳужжатларнинг ижросини вилоят ҳудудида назорат қилиш, аҳолига тушунтириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг халқаро ҳамжамиятлар томонидан эътироф этилаётгани борасида сўз юритилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар