Самарқандда жорий йилда республика инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ҳамда Президентимизнинг шу йил 15-16 апрель кунлари вилоятга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида 97 та мактабда реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2 та янги мактаб қурилаётир.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқандда бўлиб, ушбу мактабларда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди, деб хабар бермоқда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Самарқанд шаҳридаги 40-умумтаълим мактабида 1511 нафар ўқувчи таълим олади. Айни пайтда мактабнинг 824 ўринли биноси ҳамда спорт зали мукаммал таъмирланмоқда. Шунингдек, шаҳардаги 14-умумтаълим мактабининг 920 ўринли биносида ҳам бугунги кунда 5 миллиард 100 миллион сўм миқдоридаги мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ таълими вазири қурувчилар ва мактаблар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир объектнинг сифатли қурилиши ва ўз вақтида фойдаланишга топиширилиши юзасидан фикрлашиб олди.
Шунингдек, Шерзод Шерматов вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан янги ўқув йилига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |