2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда 69 та маҳаллада ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилда илгари сурилган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурларини ҳаётга татбиқ этиш ташаббуси билан юртимизда ободонлаштиришнинг янги самарали босқичи бошланди.

2021 йил учун қабул қилинган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида аҳоли пунктларини ободонлаштириш, ичимлик суви ва электр энергияси тармоқлари, маҳаллий ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар белгиланган ва айни кунларда ушбу йўналишда қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишда бугун Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминоти етиб бормаган 69 та маҳалласида 229 минг 532 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Хитойдан олиб келинган 25 та "SHACMAN" русумли махсус сув ташиш автомашиналари фойдаланишга топширилди.

Эндиликда  Ангор туманининг «Юқори Таллимарон», «Тўлқин», «Каттақум», «Маданият», «Марказ», «Кайрон», «Қадимий Ангор», «Қўштегирмон», «Деҳқониттифоқ», «Фаровон» маҳаллаларида 36583 нафар;

Бойсун туманининг «Қизилнавр», «Тиллакамар», «Даҳнаижом», «Мунчоқ», «Чилонзор», «Бошработ», «Деҳиболо» маҳаллаларида 16920 нафар;

Жарқўрғон туманининг «Ёшлик», «Матонат», «Офтобқўрғон» маҳаллаларида 6619 нафар;

Қумқўрғон туманининг «Нурли диёр», «Жалоир», «Гулистон» маҳаллаларида 12645 нафар;

Қизириқ туманининг «Мустақиллик», «Истара», «Кармаки», «Қишлоқозон», «Наврўз», «Такия», «Тинчлик», «Хомкон» маҳаллаларида 15775 нафар;

Бандихон туманининг «Қалдирғоч», «Баҳористон», «Сарой», «Обод турмуш», «Полвонтош» маҳаллаларида 17007 нафар;

Олтинсой туманининг «Зардакўл», «Қўшарча», «Тўхтамиш», «Чинор» маҳаллаларида 11325 нафар;

Музрабод туманининг «Фидокор», «Буюк ипак йўли», «Олмазор», «Алпомиш», «Гулистон» маҳаллаларида 18405 нафар;

Шеробод туманининг «Шеробод», «Меҳробод», «Каттабоғ», «Оқтепа», «Нуртепа», «Истиқбол», «Ойинли» маҳаллаларида 28081 нафар;

Узун туманининг «Саховат», «Хурсанд», «Янги обод», «Толтуғай» маҳаллаларида 13619 нафар;

Термиз туманининг «Орол», «Халқобод», «Қуёшли юрт» маҳаллаларида 9270 нафар;

Сариосиё туманининг «Ҳумоюн», «Чилонзор», «Келажак сари» маҳаллаларида 12983 нафар;

Шўрчи туманининг «Олий ҳиммат», «Эзгулик», «Қора ариқ», «Ойнакўл», «Қўштегирмон», «Саксон капа», «Бахттепа» маҳаллаларида 30300 нафар аҳоли ичимлик суви етказиб берилади.

Автомашиналарни тантанали топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, ва Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовлар иштирок этишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар