2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар ижроси назоратга олинди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А. Раҳматуллаев Бўстон туманида сайёр қабул ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш, одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклиги, бу борада амалга оширилиши муҳим ишлар юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Бўстон тумани Тафаккур маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда 120 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

Бўстон тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган учрашувда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

Фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида мурожаат қилди. Қабулда 45 нафар фуқаронинг муаммоси шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

– Мутахассислигим бўйича ишга жойлашишга ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди Бўстон тумани Сарбон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мавжудахон Йўлдошева. – Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Мен тумандаги 8- умумтаълим мактабига информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишга жойлашадиган бўлдим.

Тумандаги Тафаккур маҳалласи Соғлом авлод кўчасида яшовчи Маҳирахон Абдурауфова эса ўзи яшаётган маҳалла кўчасини шағаллаштириш масаласида мурожжат қилди. Унинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Шу куннинг ўзида кўчани шағаллаштириш ишлари бошланди.

Қабул давомида 35 нафар фуқаронинг ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатларини ўрганиш ва ижросини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилдотлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бўстон туманининг бошқа маҳаллаларида ҳам  режа асосида сайёр қабуллар ўтказади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар