2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қовчин ва Подарон ҳам ҳадемай обод қишлоқларга айланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида айни пайтда жойларда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Қарши туманидаги Қовчин ва Подарон қишлоқлари ҳам дастур доирасига тушган ҳудудларнинг манзилли рўйхатига киритилган бўлиб, унга кўра, мазкур қишлоқларда бу йил қарийб 15 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Дастур доирасида Қовчинда 208 та, Подаронда 100 та уй-жойларни таъмирлаш, уларнинг томини, ташқи кўринишини ўзгартириш, ён-атрофини ободонлаштириш кўзда тутилган ва айни кунларда мазкур ишлар қизғин тарзда олиб борилмоқда.

Уй-жойлар атрофидаги режасиз қурилишлар ўрнида янгидан ёрдамчи бинолар, тандирхоналар қурилмоқда. Қишлоқларнинг ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш учун жами 9 километр йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мўлжалланмоқда.

Уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш, авваламбор уларни арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар учун электр энергияси ва газ етказиб беришда преференциялар назарда тутилган.

- Қовчиннинг “Обод қишлоқ” дастурига киритилганлиги бизни жуда ҳам қувонтирди, - дейди тадбиркор Алишер Ҳайитов. - Биз ҳам жамоамиз билан қишлоғимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилдик. Янги қурилаётган цехларимиз битгач, 30 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади. Қолаверса, кўчаларни ободонлаштириш ишларига ҳам кўмаклашиш ниятидамиз.

 Ҳозирда "Потрон" қишлоғида дастур доирасида аҳолининг электр токига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида 2 янги та трансформатор ўрнатилди. Ҳозирги вақтда қишлоқ  аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 7 километр масофада водопровод қувури тортилмоқда.

Дастур доирасида амалга оширилаётган  ишлар юртдошларимизни янада фаолликка ундаб, мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасини обод қилиш ғояси атрофида бирлаштириши шубҳасиз. Бундай саъй-ҳаракатлар пировардида юртимиз қишлоқлари, хусусан Қовчин ва Подарон ҳам ҳадемай обод ва файзли манзилларга айланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар