Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев ташаббуси билан Республика марказий банкининг Сирдарё вилоят Бош бошқармасида очиқ мулоқот ўтказилиб, унда тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди ва таклифлари тингланди.
Унда мурожаатларни тезкорлик билан бартараф этиш, самарадорликни ошириш учун вилоят сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳага дахлдор идора, корхона ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, берилаётган имтиёзлар сабаб, вилоятда тадбиркор ва ишбилармонлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Тадбир давомида қарийб 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг 250 га яқин мурожаати кўриб чиқилди. Тадбиркор ва ишбилармонлар банклар томонидан кредит ажратилишида кечикишлар, фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ажратиш, ишлаб чиқарган маҳсулотига харидор топиш, кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундиришда кўмаклашиш, электр энергияси кучланиши пастлигидан ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўлаётган қисқа муддатли узилишларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўради. Бундан ташқари соҳаларни ривожлантириш, истиқболли режаларни амалга оширишга доир бир қатор таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти банклардан кредит олишда юзага келаётган муаммолар бўлгани инобатга олиниб, банклар фаолияти таҳлил қилинди. Бугунги кунда кўплаб тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар томонидан олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаётганлиги банкларнинг айланма маблағига салбий таъсир кўрсатаётгани очиқланди. Кредит олиш масаласидаги муаммоларнинг асосий сабабларидан бири айрим лоқайд, эътиборсиз мижозлар қарздорликлари туфайли банкларнинг миллиардлаб маблағлари ўрни қопланмай қолаётгани ойдинлашди. Бу борада тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, муаммоларни ҳал этиш бўйича банк ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Муддат талаб этадиган муаммолар юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган баъзи масалаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мирзаободлик тадбиркор, Фарҳод Эрматов туманнинг Мирзачўл ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Термиз катта магистрал йўли атрофида “Қовунчилик миллий бренди”ни кенг тарғиб этиш мақсадида қовун маҳсулотларини сақлаш учун махсус омборхона, савдо объектлари Сардоба сув тошқини вақтида талофат кўрганлиги боис, ушбу талофат оқибатларини бартараф этиш, туризимни ривожлантириш учун янгидан бунёд этилаётган “Туризим комплекси”га тоза ичимлик суви келтиришда амалий ёрдам сўради. Ҳоким ушбу масалани ўрганиб чиқиш, тоза ичимлик суви линияси билан боғлиқ муаммони бартараф этиш юзасидан вилоят “Сувоқова”корхонасига топшириқ берди.
Оқолтинлик тадбиркор, “TRADE AGRO” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Муроджон Мамадалиев эса тадбиркорликни ривожлантириш, фаолиятини кенгайтириш учун туман худудидан 1,5 гектар ер ажратишда амалий ёрдам сўради. Бу масалага шу жойнинг ўзида ечим топилди. Унга туман ҳудудидан ер бериладиган бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |