2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар “Тезкор штаб” гуруҳи назоратида

Бухоро шаҳрида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш бўйича “Тезкор штаб” гуруҳи ташкил этилди.

Президентимиз раислигида 2021 йил 23 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва бартараф қилиш, аҳоли мурожатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайта ўрганиш ҳамда ижобий ҳал қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Бухоро шаҳар ҳокими фармойиши асосида Давлат хизматлари агентлиги марказида “Тезкор штаб” гуруҳи ташкил этилди.

Ҳужжатга асосан, штаб раҳбари ҳамда 27 та мутасадди ташкилотларидан буйруқ асосида ижрочи ходим ажратилди. Штабнинг ижро ҳужжатларини электрон базага киритиш учун 4 та компьютер ва 4 та принтер ҳамда 4 та ходима ажратилди. Тузилган далолатномалар бўйича маълумотлар Халқ қабулхонасига ва вилоят штабига ўз вақтида тақдим этилмоқда.

“Тезкор штаб” гуруҳи электрон базасига киритиш, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади.  

Бухоро шаҳрида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 7 минг 466 та мурожат келиб тушган. Шундан қайта ўрганиш талаб этилаётган мурожаатлар сони 5 минг 814 тани ташкил этади.

Бугунги кунда мурожаатларни қайта ўрганиш бўйича жами бўлиб 1 минг 148 та мурожат ўрганилди. Шундан 420 таси ижобий ҳал қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар