Ҳудудлар бўйлаб Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ соҳадаги муаммоларни ўрганмоқда.
Кадастр соҳасидаги ташкилотларда мурожаатлар билан ишлашдаги муаммоларнинг ечими, уларнинг ижобий ҳал этилиши борасидаги масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. Жумладан, бир қатор сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этиляпти.
Сирдарё вилояти Кадастр агентлиги бошқармаси раҳбари Ш.Примқуловнинг маълумот беришича, ҳозирги кунда Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 190 та мурожаатлари «фуқаробай» ишлаш тизими орқали ҳал этилмоқда. Шунингдек, ҳар бир мурожаат фуқаронинг хонадонига бориб ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда президент Шавкат Мирзиёев «Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |