Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларга чиқиб, ишлашнинг янгича “маҳаллабай” тизимида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурининг ижроси борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли мурожаатларининг ижроси, жорий йил октябр ойининг сўнгги якшанбасида ўтиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига сайлов участкаларидаги тайёрнарлик ишларини таҳлил қилди.
Тадбирда секторлар раҳбарлари, дастур ижроси ва аҳоли мурожаатларига маъсул мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раис ва фаоллари, сайлов участкаларига зарур шароитларни яратишга масъул бўлган ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сектор раҳбарлари ўз ҳудудида бажарилаётган ишлар бўйича маҳаллий кенгашларда ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ҳисобот бериши зарурлиги айтилган эди.
Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, талон-торож қилиниши, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бабаев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси ва аҳоли мурожаатларига маъсул мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳудудларга бориб, очиқ мулоқот ўтказди.
Пахтакорлик сайловчилар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотларда, маҳалларлардаги ички йўллар, электр ва газ таъминоти, қишлоқлардаги тиббий хизмат сифати пастлиги ҳамда инфратузилманинг йўқлиги борасида аҳолидан кўплаб мурожаатлар билдирилди.
Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида тумандаги кўплаб маҳалла ва қишлоқлар қиёфаси тубдан яхшиланиб, фуқаролар учун муносиб турмуш шароити яратилмоқда.
Жумладан, “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти, ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш, йўл бўйларига тунги ёриткичларни ўрнатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар ҳам жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Тўпланиб қолган турли чиқиндилар махсус транспортларда олиб чиқилмоқда. Кўча ва аҳоли томорқаларига ранг-баранг гул кўчатлари ўтқазилиб, мевали ва манзарали дарахтлар буталаниб, таглари оқланаётир, маҳаллада тозалаш, ободонлаштириш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу сабабли, бу йилги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги, аҳоли мурожаатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида амалга оширилиши лозим бўлган барча ишлар янги ёндашув – ишлашнинг янгича тизими асосида амалга оширилиши шарт. Мақсад, давлат дастурига киритилган ҳудудларнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этиши, аҳоли мурожаатларини изчиллик билан ҳал этиш ва Президент сайловига пухта ҳозирлик кўришдан иборатдир,. – деди Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бабаев.
Туман ҳокими ва сектор раҳбари бошчилигида “Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ҳамда сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва участкаларга олиб борувчи йўлларда амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Ҳудудда олиб борилётган ишларда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди ва уларни энг қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан вазифалар юклатилиб, аниқ ижро муддати белгиланди. Туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан бу ишларнинг барчаси қатъий назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |