Бухоро шаҳар Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 805 та мурожаат қабул қилинган.
–Мурожаатларнинг 1 минг 64 таси каноатлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Азамат Бекмуродов. – Шундан 887 мурожаат ижобий ечимини топган. 177 та мурожаат хуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. 22 та мурожаат рад қилинган. 24 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган. 36 та мурожаат жараёнда қолган.
Мазкур мурожаатлар таснифи буйича таҳлил килинганда уй-жой, ер билан таъминлаш, ишсизлик, алимент тўлови, соғликни сақлаш, газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти ва бошқа хизмат соҳасидаги масалаларни ташкил қилади.
–Ўзимга тегишли бўлган уй-жойнинг кадастр ҳужжатини тайёрлаш учун барча керакли ташкилотларга мурожаат қилдим, – дейди Бухоро шаҳар Отбозор МФЙ Марғосим кўчаси 98 уйда яшовчи фуқаро Саида Уразова. – Халқ депутатлари ХМ-чақириқ Отбозор қишлоқ кенгаши ижроия қўмитаси йиғилиш қарори билан берилган уй-жойга эгалик қилиш тўғрисидаги ҳуқуқи нусхасини олиш мақсадида давлат архивига борган эдим. Архив ходимлари томонидан менга тегишли бўлган уй-жойга эгалик қилиш тўғрисидаги қарори мавжуд эмаслигини айтди. Сўнг мен Фукаролик ишлари бўйича туманлараро судга мурожаат қилдим. Давлат божи ва почта харажатларини тўлаганимга қарамасдан иш менинг фойдамга ижобий ҳал бўлмаслигини билдиришди. Ўзимга тегишли бўлган уй-жойга эгалик қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини олишда амалий ёрдам сўраб Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Қабулхона мутахассислари томонидан мурожаатим юзасидан тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилди. Менга тегишли бўлган уй-жойим эгалик қилиш тўғрисидаги қарори давлат архивида мавжудлиги аниқланиб, карор нусхаси менга такдим этилди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган даврида жами 15 та тақдимнома киритилган. 2 нафар масъул ходимлар вазифасидан озод этилган. 1 нафар масъулга “Ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилган, 19 нафар ходимлар расман огоҳлантирилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |