2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хайрулло Бозоров: “Сўхда бирорта ечимини топмаган муаммо қолмайди”

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди – Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бошланган эзгу саъй-ҳаракатлар бугун ўз самарасини кўрсата бошлади.

Йилларда давомида йиғилиб қолган муаммолар босқичма-босқич ҳал этиляпти, маҳаллалар янада чирой очмоқда. Асосийси, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида аҳолининг фаровонлиги ошмоқда, турмуш даражаси янада яхшиланмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда ҳарбий идоралари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари билан биргаликда Сўх туманида бўлиб, бу ердаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан самимий мулоқотлар чоғида чекка ҳудудга давлатимизнинг кўрсатилаётган юксак эътибори мамнуният билан эътироф этилди.

Соҳибкор маҳалласида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида барпо этилган янги маҳалла фуқаролар йиғини биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими инсон қадри учун қаратилган бугунги давлат сиёсатининг амалий натижалари Сўх туманида ҳам яққол намоён бўлаётганини қайд этди.

-Қалби пок, кўнгли эзгулик билан тўлган сўхликларнинг ҳаётларини қулайлаштириш, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни обод қилиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборларидадир -дея таъкидлади Хайрулло Бозоров.

Сўх туманида асфальт ётқизилмаган, ичимлик суви тармоғи тортилмаган маҳалла қолмаслигини, Риштон-Сўх йўлининг Қирғизистондан ўтган қисмини янгидан асфальтлаш учун маблағ ажратилгани ва яқин муддатда ишлар бошлаб юборилишини, туманда 100 ўринли янги сиҳатгоҳ ҳамда замонавий болалар дам олиш маскани қурилиши учун Президентимиз кўрсатмалари билан катта маблағ ажратиб берилганини маълум қилди.

Маҳаллий тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан барпо этилган янги маҳалла биноси учун 480 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

“Девайрон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 16-умумтаълим мактаби 50 йилдан ортиқ даврда илк бор таъмирланди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 900 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Вилоят ҳокими бу ерда бўлиб, мактаб жамоаси билан суҳбатлашди, замонавий мактабда таълим сифатини ҳам ошириш долзарблик касб этишини таъкидлади.

Мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда дарс жараёнлари билан ҳам танишди. Вилоят раҳбари билан суҳбат чоғида ўқувчилар ҳамда педагоглар, яратиб берилган шароитлар ҳамда ўзларига бўлган юқори эътибор учун Президентимизга миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Вилоят ҳокими мактаб жамоаси ҳамда маҳалла фаоллари билан суҳбат асносида кўтарилган масала доирасида мактаб ўйингоҳини ҳам кўздан кечирди. Қисқа муддатда ўйингоҳга замонавий сунъий чим ётқизиш ҳамда атрофини девор билан ўраш бўйича масъулларга тегишли топшириқ берилди.

“Шарқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотининг очилиши катта шодиёнага айланди. 3,8 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган ушбу маскан замон талаблари даражасида юқори савияда қайтадан ташкил этилди, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминланиб, етук, баркамол келажак авлодни тарбиялашда тумандаги намунали муассасалардан бирига айланди.

Мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш борасидаги ишлар натижасида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сўх туманида ҳам бу борада ижобий натижаларга эришилди. Икки йил аввал 35 фоизга етмаган мактабгача таълим билан қамров даражаси, бугунги кунга келиб 74,5 фоизга етди.

Вилоят ҳокими муассасада болалар учун яратилган шароитлар, ўтказилаётган машғулотлар билан танишди. Тарбияланувчилар турли шеърлар ўқиб, эртакларни саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Чашма маҳалласида барпо этилган 4 қаватли 24 хонадонли янги турар-жой фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда туманнинг “Чашма”, “Навобод” ва “Девайрон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 7 та кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Вилоят ҳокими ушбу бинолардаги жами 220 та хонадоннинг 170 таси эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, дастлабки бадали тўлаб берилганини қайд этиб, бу ҳам давлатимиз раҳбарининг сўхликларга бўлган алоҳида ғамхўрликлари натижаси эканини таъкидлади.

Янги уйларда икки хонали хонадонларнинг нархи 170 миллион, 3 хонали хонадонлар нархи эса 200 миллионни ташкил этиб, хонадон эгаларига дастлабки тўловдан қолган қисми учун 20 йил муддатда тўлаш шарти билан 7 фоизлик ипотека кредитлари тақдим этилган.

Вилоят ҳокимим Истиқлол маҳалласида яшовчи 87 ёшли Субҳиддин ота Шарофиддинов хонадонида бўлди.

Қирқ йилдан зиёд бошланғич синф ўқитувчиси сифатида таълим соҳасида самарали меҳнат қилган отахон, бугунги кунда фарзанд ва набиралари бағрида умргузаронлик қилиб келмоқда. Отахон шеърият соҳасида ҳам баракали ижод қилиб келади.

Вилоят ҳокими билан самимий мулоқот чоғида отахон ўз ҳаёт йўли ҳамда бугунги турмуш ҳақида шукроналик билан гапириб, сўнгги йилларда Сўх туманида бўлаётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар аҳолининг кайфиятини кўтараётганини, давлатимиз раҳбарининг туманга бўлган алоҳида эътиборлари натижаси инсонлар ҳаётида яққол намоён бўлаётганини қайд этди.

Вилоят ҳокими шунингдек, ушбу ҳудудда янги ташкил этилган савдо дўкони ҳамда дорихона очилишида ҳам иштирок этди.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугун энг чекка ҳудуднинг янги даврини бошлаб берди. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари бундан дарак бермоқда.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар