Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга биринчи марта бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади, деган эди.
Ушбу гаплар бугун ҳудудларда ўз ижобатини топа бошлади.
Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳокими иштирокида вилоятдаги 10 нафар чин етим ёшларга уй-жойлар калитлари топширилди ва 100 нафар талаба хотин-қизнинг ўқиши учун шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди.
Қарши шаҳридаги “IT-texnopark”да бўлиб ўтган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида уй-жойларга эга бўлган ва контракт пуллари тўлаб берилган ёшлар билан суҳбатлашдик. Улар дилларида кечаётган шукроналик туйғуларини изҳор қилди.
– Анча йиллардан бери ечилмай келган муаммо ҳал бўлди, – дейди Беҳрўз Аҳмедов. – Бизга ҳам уй-жой ажратилди. Ўзимизнинг эшигимиз, ўзимизнинг томимиз, хавотирсиз, ҳадиксиз, фаслларнинг инжиқликларидан қўрқмасдан яшайдиган ватанимиз бор энди. Бу мен учун жуда катта воқеа, бир сўз билан айтганда тарихий кун.
Президентимизнинг ташаббуси ва эътиборидан миннатдормиз. Ҳақиқатда ёлғиз эмаслигимни ҳис қилдим. Ортимда қўллаб-қувватловчи буюк давлатим борлигидан ич-ичимдан қувондим. Ёш оиламиз. Бир нафар фарзандим бор. Ота сифатида энди фарзандим ўз уйида, эркин ва қувнаб яшашидан бахтиёрман.
Шу кунга қадар ўтаётган ҳар бир кун мен учун машаққат эди. Ижарама-ижара сарсон юрардик. Ўз уйинг бўлганига нима етсин. Ўзим “Шўртангазкимё” мажмуасида ишчиман. Бор кучим ва матонатим билан ватаним равнақига ҳисса қўшиш олдимдаги энг улуғ вазифамдир.
– Қарши шаҳридан сизларга икки хонали уй ажратилди, эртага калитларни вилоят раҳбарининг шахсан ўзи топширади, дейишганда туни билан кўзимга уйқу келмади, – дейди Фарҳод Холмуродов.
– Қувончимни, ҳаяжонни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Уйсиз яшаш оғир эканини оилали бўлганимдан кейин кўп бора ҳис қилдим. Ниҳоят орзуларимиз рўёбга чиқди. Биз ҳам уйли бўлдик. Бу имконият, қўллаб-қувватловдан, мамлакат раҳбарининг эътиборидан бошимиз кўкка етди.
– Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида иккинчи босқичда ўқийман, – дейди Гавҳар Жуманазарова.
– Оилавий муаммолар сабаб контракт пулини тўлашга қийналаётган эдик. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан биз ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, шартнома пулларимиз тўлаб бериладиган бўлди.
Ана шу имкониятни берувчи сертификатлар тақдим этилди. Энди кўнглим хотиржам. Ўқишимни хавотирсиз давом эттираман. Давлатимнинг бу кўмагига жавобан келажакда етук мутахассис бўлиб етишишни дилимга тукканман. Шу йўлда астойдил ҳаракат қиламан.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |