2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбарлари савоб ишга бош бўлди

Пахтачи туманидаги сектор раҳбарлари тумандаги ота-онасиз, чин етим болалардан ҳол сўраб, уларга қишки мавсум учун кийим-бош туҳфа қилди.

– Ота-она меҳридан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш барчамиздан жиддий эътибор ва амалий ҳаракатларни талаб қилади, – дейди туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Д.Номозов. – Шундан келиб чиқиб, уларни замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, билим олишига шарт-шароит яратиш борасида туманимизда ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда куз-қиш мавсуми олдидан сектор раҳбарлари ташаббуси билан 35 нафар меҳрга муҳтож болалардан ҳол сўралиб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилди. Бир пиёла чой устидан дилдан суҳбат қурилди.

Туман ҳокими М.Ҳамдамов ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш энг биринчи галдаги вазифа эканлигини таъкидлаб, уларнинг бошқа тенгдошларидан кам бўлмай яшаши, таълим-тарбия олиши учун давлат томонидан барча шарт-шароит яратиб берилгани, улар раҳбарларнинг ҳам доимий эътиборида бўлишини қайд этди.

Болаларнинг ҳар бириги кийим-бош берилиши билан бирга уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳомийлик ёрдамлари ҳам кўрсатилди.

– Олий ўқув юртига ўқишга кириш учун қўшимча дарсларда иштирок этишим керак эди, – дейди Г.Қурбонова. – Туман ҳокимлиги бу масалада ҳам менга ёрдам бериб, бунинг учун тўловларни тўлаб беришни ўз зиммасига олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар