Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш, одамларни мурожаат қилишга мажбур қилаётган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, вилоят прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.
Вилоят прокурори сайёр қабулга келганларга Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган шиор жамиятимизда устувор аҳамият касб этишини таъкидлаб, мурожаат қилувчиларга уларни қийнаётган масалалар бўйича таклиф, эътироз ва мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин баён этишларини сўради.
Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг 50 дан зиёд мурожаатлари эшитилди. Мурожаатларнинг 33 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жумладан, мурожаат қилган фуқароларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 5 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма, 1 нафарига махсус хасса, 2 нафарига тикув машинаси, 1 нафарига компьютер жамланмаси, 10 нафарига суюлтирилган газ балони, 4 нафар фуқарога уйини таъмирлаш учун қурилиш моллари берилди, 1 киши ишга жойлаштирилди,
Шунингдек, сайёр қабулда қўшимча ўрганиш ёки бажарилиши маълум муддат талаб этадиган 19 та мурожаат ижросини таъминлаш мудасадди идоралар раҳбарларига топширилиб, бажарилиши назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |