2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилдаги барча ислоҳотларимиз аҳолига муносиб турмуш шароити яратишга қаратилган – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

– Бугунги йиғилишда ҳудудларда бўлиб ўтган сайловолди учрашувларда аҳолимиз томонидан кўп кўтарилган иккита муҳим масалани кўриб чиқамиз. Кун тартибидаги биринчи масала, бу – аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш ҳисобланади. “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилдаги барча ислоҳотларимиз аҳолига муносиб турмуш шароити яратишга қаратилган, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилган. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда 10 мартадан ҳам кўп демакдир.

Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда, аҳолимиз келгуси беш йилда 38 миллионга етиши кутилмоқда. Мисол учун, сўнгги 30 йилда Наманган, Термиз ва Хонобод шаҳарлари аҳолиси 2, Қарши, Жиззах, Марғилон, Нукус, Андижон, Зарафшон ва Қувасой аҳолиси 1,5 бараварга ўсган.

– Самарқанд ва Наманган шаҳарлари аҳолиси 1 миллиондан ошади, бу ҳам ҳақиқат. Буларни инобатга олиб, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуришимиз зарур, – деди давлатимиз раҳбари.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар