2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
9 ойда аҳолига 244 мингдан зиёд давлат хизмати кўрсатилган

Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бегзод Сафаров 2021 йилнинг 9 ойи давомида туман ва шаҳарлар Давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 150 дан ортиқ турда давлат хизмати кўрсатилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳудудлардаги марказлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 244 минг 381 та давлат хизмати кўрсатилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 54 мингтага кўп деганидир.

– Туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳисобот даврида 4299 та тадбиркорлик суъбекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларнинг 8 таси хорижий инвестиция иштирокидаги корхона, 3236 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектидир, – дейди бошқарма бошлиғи Бегзод Сафаров. – Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари томонидан 8251 та сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилиб, унда 138 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган.

Матбуот анжуманида ФҲДЁ бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди. Таъкидланганидек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан 22141 та туғилиш, 8038 та никоҳ, 1019 та ажрим, 4547 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Жорий йил ўтган даврида бошқарма томонидан 85 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, 84 нафар масъул ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.

Матбуот анжумани иштирокчилари Кармана туман Давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Матбуот анжумани ва пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари ва журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар