Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари бўйича туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниев сайёр қабул ўтказди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фуқаролар иштирок этди.
Туманда ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарду муаммоларини тинглаш, кўтарилган масалаларни имкон қадар жойида бартараф этиш анаъанага айланган.
Туман ҳокими қабулига келган фуқаролар асосан имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, турар жой таъмири, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, коммунал тўловларни амалга ошириш каби масалаларда мурожаат қилди. Мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 65 фоиздан ортиғи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда жойига бориб бартараф этиш чоралари кўрилди. Мурожаатларнинг 15 фоизига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Айрим мурожаатлар тегишлилигича юқори ташкилотларга йўлланди. Ўрганилиши ва ҳал этилиши маълум вақт талаб қилган 20 фоиздан ортиқ мурожаатлар юзасидан идора ҳамда ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
– Сизлардан қабул мобайнида келиб тушаётган ҳар бир мурожаат синчковлик билан ўрганилади. Қилинган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал қилиш, фуқароларимиз турмуш даражасини ошириш, шароитларини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжмандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар бир сектор раҳбари ва ҳоким сифатида менинг вазифамдир. Тумандаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши шахсан менинг доимий назоратимда бўлади. Мен сизларга хизмат қилиш ва сизларни рози бўлишингизни таъминлаш мақсадида туман ҳокими вазифасида, лавозимида фаолият олиб бораяпман, – деди Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |