Бухорода Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида турли миллат вакилларидан иборат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари, фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
Масъуллар рус миллатига мансуб Бухоро шаҳрида яшовчи 64 ёшли фуқаро Надежда Гайдар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Бир умр мактабда ўқитувчилик қилиб ёш авлодга тарбия бериб келган онахон, касаллик сабаб беш ойдирки тўшакда ётиб қолди. Нафақада бўлишига қарамай рус миллий мданий маркази раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Надежда опага аравача ҳамда 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
– Жуда хурсанд бўлдим, – дейди Надежда Гайдар. – Шундай яхши кунларда мени сўроқлаб келганларга ва давлат раҳбарига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман.
Бухоро шаҳридаги Шербудин кўчасида яшовчи турк миллатига мансуб Нияз Басалов болалигидан туғма ногирон. Отасининг вафотидан сўнг, Нияз бобоси ва бувиси билан яшайди. “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида масъуллар Нияз Басаловнинг ҳам ҳолидан хабар олишди. Унга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, вилоятда фаолият олиб бораётган ноисломий ташкилот, миллий маданий марказ вакиллари рус миллатига мансуб Бухоро шаҳрида яшовчи Раиса Бердиев хонадонида ҳам бўлди. Унинг яшаш шароитни ўрганди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилди.
– 4 ёшимда онам билан Германиянинг концлагерида бўлдик, – дейди Раиса Бердиев. – 4 йилдан сўнг концлагеридан чиқиб, тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келдим. Бу меҳмондўст, меҳрибон юрт мени қучоғига олди. Шу ерда ўзбек миллатига мансуб йигитга турмушга чиқдим. 2 нафар фарзандли бўлдим. Болалар боғчасида ишладим. Шу юртда яшаётганимдан хурсандман. Доимо эътибор ва эъзоздаман.
“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида 20 га яқин хонадонда яшовчи турли миллат вакилларидан иборат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари, фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилмоқда. Улар томонидан мавжуд томорқа ва ер майдонларига турли мевали дарахтлар ва арча кўчатлари экилаяпти.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |