Бугундан Самарқандда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг сессияларида ҳокимлар жорий йил якунлари ва 2022 йилнинг устувор вазифалари юзасидан аҳолига мурожаат қилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳар Кенгашининг сессиясида шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида Самарқанд шаҳри аҳолисига мурожаат қилди.
Мурожаатда шаҳарда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан, бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда шаҳарда қиймати 130 миллион АҚШ долларига (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 38 миллион доллар, яратиладиган янги иш ўринлари 1 минг 588 тага) тенг 11 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
2021 йил якуни бўйича дастур ва дастурдан ташқари қўшимча инвестицияларни жалб қилиш орқали, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит маблағлари ҳисобига 42 миллион АҚШ долларилик инвестициялар ўзлаштирилиб, режа 108 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
2022 йилда эса хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қиймати 259 миллион доллар бўлган 10 та лойиҳа шакллантирилган.
Ҳоким ўз мурожаатида ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши сингари масалалар хусусида ва энг муҳими, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида маълумот берди.
2017-2021 йилларда Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жами қиймати 5,6 триллион сўмлик 785 та лойиҳа ишга туширилди ва 11 мингта янги иш ўрни яратилган.
2022-2026 йилларда эса қиймати 16,8 триллион сўмлик 1100 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 15 минг 500 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 триллион сўмга, хизматлар ҳажми 2,5 миллиард сўмга оширилиши режалаштирилган.
Сессиядан сўнг, шаҳар ҳокимининг мурожаати юзасидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ва янги фаолият бошлаган корхоналарга пресс-тур уюштирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |