2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар доимий эътиборда

Бухоро вилояти Олот тумани “Оқ Олтин” маҳалла фуқаролар йиғини Қўрчи қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Пўлатовнинг ижтимоий тармоқ орқали қолдирган мурожаати Олот туман Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

Фуқаронинг мурожаатида “Оқ Олтин” МФЙ “Нефтчилар” кўчасидаги 5 та хонадонга кириб чиқиш учун йўл йўқлигидан аҳоли қийналиб келаётганлиги билдирилган. Шунингдек, ҳозирги вақтда фермернинг экин майдони орқали кириб чиқаётганлиги турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани таъкидланган. Мурожаатда йўл чиқаришда амалий ёрдам сўралган. 

– Мурожаатни ўрганиш мақсадида туман Халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги қурилиш ва архитектура бўлими ва давлат кадастр бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олот туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси Э.Раҳматов. – Ишчи гуруҳ томонидан мурожаат атрофлича ўрганилди. Фуқаро Э.Пўлатов ва бошқаларнинг уйига бориши учун йўл аҳоли томорқа ерларидан ўзларининг розилиги билан, чегара нуқталари белгилаб берилди. Йўл чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳудудда фаолият юритаётган «Нурулло Отамуродов» фермер хўжалиги раҳбари Лутфулло Отамуродов томонидан амалга ошириладиган бўлди.

 – Масаламиз ижобий ҳал этилди, – дейди фуқаро Э.Пўлатов. – 5 та хонадонга кириб чиқиш учун йўл қилиб берилди. Қўшниларимиз билан бу масалада бир неча йилдан бери қийналиб келаётган эдик. Энди бемалол кириб чиқиш учун йўлимиз бор. Соҳа ходимларига масалани ижобий ҳал қилганлиги учун миннатдорлик билдирамиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига Бухоро вилояти Олот тумани аҳолиси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 3 минг 806 таси ижобий ҳал этилган. 764 тасига ҳуқуқий маълумот берилган. 11 таси узоқ муддатли назоратга олинган. 199 таси кўриб чиқиш жараёнида. Иш жараёнида 4 та мурожаатнинг муддати бузилишига йўл қўйилган. Масъул корхона ва ташкилотлар томонидан мурожаатларни ўз вақтида ўрганилмаслиги оқибатида 16 та мурожаат такрорий тушган.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар