Бухоро вилояти Когон тумани Қалқон қишлоғидаги «Камол Жамол» фермер хўжалиги раҳбари Азамат Амонов 30 ёшда. Кўп йиллар Россия Федерациясида ишлаб қайтган юртдошимиз мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни, яратилган шарт-шароитларни кўриб, қишлоғида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилди.
Азаматнинг етарли маблағи бор, аммо ер масаласида муаммолар келиб чиқишини ўйлаб Когон туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. 1-сектор раҳбари, туман ҳокими қабулига кириб, балиқчилик билан шуғулланиш учун қишлоғидаги қаровсиз ётган ердан 1 гектар ажратилишини сўраб, мурожаат қилди.
Мурожаати қаноатлантирилиб, мутахассислар ёрдами билан балиқчилик фаолиятини бошлади.
– Фаолиятимни кенгайтириш учун яна туман ҳокимига мурожаат қилдим, – дейди тадбиркор Азамат Амонов. – 42 гектар ер олиб унда пахтачилик, ғаллачилик, қуёнчилик ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйдим. Яқин орада йилқичилик билан ҳам шуғулланишни режалаштирганман.
Тадбиркор чорвачиликни ривожлантириш учун хориждан «Голштейн» ва «Ангус» зотли 2 та қорамол сотиб олган. Ҳозирги кунда уларнинг сони 43 тага етди. Ҳар бир бош қорамолдан кунига 20-25 литр сут олиб, боғча ва мактабларга етказмоқда.
Шунингдек, хўжаликда «Калифорния» зотли қуёнлар ҳам парваришланмоқда.
– 15 гектар майдонда пахта етиштирган ёш тадбиркор шартномавий режани 120 фоизга бажарди, – дейди Когон туман Халқ қабулхонаси мудири С.Мирзаев. – 18 гектар ер майдонда эса буғдой етиштириб, шартномавий режани ортиғи билан уддалади. Шунингдек, боғ ташкил этиб, 2,5 гектар ерда ўрикзор, 0,60 гектар майдонда беҳи кўчатлари ўтқазди. Натижада, оила аъзоларидан ташқари 4 нафар фуқарони иш билан таъминлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |