2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мақсад битта - Инсон қадри учун курашиш!

Бир қадар маҳзун, контрастларга бой, аммо тошни ёриб чиққан майсадек умидбахш «Тенгиз» фильмини кўпчилик томоша қилган. Тенгиз образи прототопи Манзура Эрниязова эса Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида яшайди.

Кўп йиллар олдин бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёқ-қўлидан ажралган Манзура инсон иродасини чеклаб бўлмаслиги, одамзод ботиний қувватини жамлаб олса, ўз тақдирини ўзгартиришга қодир эканини ҳаётда исботлаб келаётган метин иродали аёл. 

Ишни бир қўлда миллий либослар тикишдан бошлаган Манзура Президент Халқ қабулхонаси кўмаги билан бугун ўз кичик корхонасига, кийимларни кимёвий тозалаш ускунасига, энг асосийси, ўз ишига ва даромад манбаига эга.

Шу боис ҳам унинг матонати тасвирланган Тенгиз образи бугун нафақат ногиронлиги бор, балки тўрт мучаси соғ бўла туриб оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган кўплаб инсонларгада қўшимча куч бергани рост. 

Бугун  ҳимояга муҳтож минг-минглаб инсонлар худди Тенгиз каби ўзининг кичик, мўъжаз қут-барака манбаини барпо қилмоқда. Оролбўйининг энг олис, чекка овулларида бўлганимизда, абгор турмуш машаққатларини енгиб ўтаётган кўплаб "Тенгиз"ларни учратдик. Уларнинг қисмат йўллари чигалу турфа бўлса-да, манзили бирдек ёруғ.

2020 йили ва 2021 йилнинг 11 ойи давомида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Оролбўйи аҳолисидан 98,9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 68 минг 610 дан зиёди ёки 71 фоизи қаноатлантирилган. 

Соҳалар кесимида таҳлил қилинса, энг кўп мурожаатлар иш билан таъминлаш, ижтимоий нафақа белгилаш, банк кредитлари ажратиш масаласидадир. Бу уч масаланинг илдизи битта – барқарор даромад манбаининг йўқлиги. Оқибати эса маълум – йўқчилик, камбағаллик.
Оролбўйида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламнинг ўзини ўзи эплаб кетиши, доимий иш ўрни ва ризқ-насиба манбаига эришиши учун тизимли ишлар олиб борилмоқда. 


2020 йили ва 2021 йилнинг 11 ойида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури бўйича 30 минг 848 та лойиҳага 840 миллиард 832 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилган.

КРЕДИТЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНГАНЛАР...

Айнан шундай кредитлардан оқилона фойдалана олган яна бир инсон, бу – берунийлик Нигора Қўзибоева. У тўққиз йил аввал турмушдан ажрагач, икки фарзандини улғайтириш, рўзғор тебратиш машаққатини елкасига олди. Аввал уйда тикувчилик қилди, чевар сифатида танилди. Сўнг тикувчилик корхонаси очиш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Мурожаатидан кейин бу аёлга ўзи яшаётган Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини биносидан бир хона ажратилиб, 28,5 миллион сўм кредит берилди. Нигора бу пулга тикув машиналари сотиб олиб, шу йил аввалида иш бошлади, 6 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади.

Нигора Қўзибоева «Йил аёли» миллий танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида «Энг фаол ишбилармон аёл» номинацияси ғолиби бўлди. Нигора  яқинда ер сотиб олди ва тикувчилик корхонаси қуриш учун пойдевор қилди.

Тўрткўллик 31 ёшли Гулноза Бекчанова эса анчадан бери бичиш-тикиш билан шуғулланарди. Биргина мурожаат Гулнозанинг нафақат муаммоларини ечиб берди, балки уни каттароқ мақсадларга ҳам ундади.

Яқинда Гулнозага мурожаатидан сўнг ажратилган 33 миллион сўм кредит эвазига ўз уйида кичик тикувчилик цехи ташкил қилиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 5-6 нафар хотин-қиз шу ерда иш билан таъминланди.

Сурхондарёлик экспортёр ҳунарманд Жумагул Ёрматова эса яқинда Элликқалъа туманига келиб, Халқ қабулхонаси ва секторлар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича каттагина лойиҳа бошлади. У аёл ўн йилдан бери Сурхондарёда ипак, пахта толаси, қўй ва туя юнгидан калава олиб, гилам тайёрлайди. Юз фоиз табиий маҳсулотдан тайёрланган гиламлар асосан Германия, Франция, Россия, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони каби давлатларга экспорт қилинади.

Жумагулнинг корхонаси бир ойда ўртача 300 квадрат метр гилам тайёрлашга улгурмоқда, хориждаги ҳамкорлар эса ойига минг квадрат маҳсулот сўраб турибди. У жорий йилнинг ўзида Элликқалъада камида 200 та хотин-қизнинг ўз уйида шу иш билан банд бўлишини таъминлашни мақсад қилган.

Берунийлик 27 ёшли Энажон Матдурдиева эса аёллар учун бир оз ноодатийроқ касб – темирчилик билан шуғулланиб икки фарзандини улғайтирмоқда. У ишни аввал темир дарвозаларга бўёқ сепишдан бошлаган. Сўнг темир кесишу пайвандчиликни ҳам ўрганган. Энажоннинг мурожаатидан сўнг унга пайвандлаш ускунаси олиб берилди, кредит ажратилди ва у яқинда мана шу бир хонада ўзининг кичик цехини ташкил қилди. Унинг асосий мақсади – шу йўналишда ўзининг катта корхонасини ташкил қилиш.

Дарҳақиқат, халқ розилигини, эл ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар