2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Аёллар дафтари” га киритилган 75 минг нафардан зиёд хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди

Мамлакатимизда ижтимоий кийин ахволга тушиб колган, имконияти чекланган кишиларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида меҳнатга жалб этиш, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларида фаол иштирок этишига, ўз салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатлаврини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. 

Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаётга мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Андижон вилоятида сўнгги йилларда 4 та тиббий-ижтимоий муассаса реконструкция қилиниб, замонавий талабларга мос 100 ўринли даволаш-реабилитация масканлари фойдаланишга топширилди. 

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 142 мингта кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетдан 480 миллиард сўм ижтимоий нафақалар тўлаб берилди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарорлари билан вилоятдаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 минг 641 та оиланинг 22 минг 506 нафар 18 ёшгача бўлган фарзандлари учун 11 миллиард сўмдан зиёд маблағ моддий кўмак сифатида ажратилди. 

 Жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 150 нафардан зиёд мурожаат қилувчиларга 11 турдаги протез-ортопедия мосламалари етказиб берилди. Пенсионер, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг 7 минг 400 нафарига даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари, 656 нафар хотин-қизга ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқ таёқ ва бошқа турли реабилитация воситалари бепул топширилди, 92 нафар қиз-аёлга республика шифохоналарида мураккаб  жарроҳлик амалиёти орқали саломатлигини тиклаш учун 1 миллиард 746 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. 

“Аёллар дафтари” га киритилган 75 минг нафардан зиёд хотин-қизнинг муаммолари ўз ечимини топди, Хусусан, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, иқтисодий ислоҳотларга жалб қилиш мақсади учун давлат томонидан 276 миллаард сўм маблағ ажратилди. Шундан 236 миллиард сўми 20 минг нафарга яқин тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларга берилган имтиёзли кредитдир. Шунингдек, 25 минг 122 нафар аёлни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш учун қарийб 19 миллиард сўм маблағ сарфланди. Кўмакка муҳтож опа-сингилларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард 700 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Тиббий ёрдамга муҳтож 12 минг 240 нафар хотин-қизнинг даволаниши учун эса 2 миллиард 100 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди.  

Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, қийин шароитларда яшаётган, ногирон ёки ногирон фарзанди бўлган 300 нафардан зиёд  хотин-қиз уй-жой билан таъминланди. Шу билан бирга, уй-жойи таъмирга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 255 нафар хотин-қизнинг уй-жойи ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилди.  

Вилоятда бу борадаги ишлар режа асосида тизимли равишда давом эттирилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар энг аввало, ногирон, жисмоний имконияти чекланган ҳамда қийин шароитларда яшаётган аҳоли, айниқса, аёлларни қўллаб-қувватлашга, уларни ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган.   

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар