2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мирзаободликларнинг давлат хизматлари олиши янада осонлашди

Инсон қадрини улуғлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мезонидир. Президентимиз ташаббуси билан биргина аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида кўплаб янгиликларга қўл урилмоқдаки, бунинг ҳам замирида халқ манфаати ётибди.

Ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг иш бошлаши билан фуқароларга енгилликлар яратилди. Узундан-узун навбат кутиш, вақт йўқотиш, сарсонгарчиликларнинг олди олинди. Бир сўз билан айтганда, фуқаро эмас, ҳужжатлар ҳаракат қилмоқда.

Айни вақтда Сирдарё вилоятида 6 та Давлат хизматлари маркази фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятда 77 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Мирзаобод туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев, соҳа мутахассислари, нуронийлар ва ёшлар, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

– Кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарасини аҳоли сезиши, ҳар бир мижозга қулай ва бугунги кун талаблари даражасида шаффоф, замонавий технологиялар асосида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш зарур, – дейди Ғофуржон Мирзаев. – Зарур шароитлар яратилган. Ходимлардан мижозларга хушмуомалалик билан хизмат кўрсатиш талаб этилади.

Замон талаблари ва халқаро меъёрларга мос ҳолда бунёд этилган янги бинода фуқароларга 160 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Ходимлар бир вақтнинг ўзида 8 нафар, бир кунда 250 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Шунингдек, чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар учун алоҳида инвесторлар хонаси, кутубхона, инфокиоск, электрон навбат олиш қурилмаси мавжуд. Бундан ташқари, туман ФҲДЁ бўлими ҳам шу ерда фаолият юритади.

– Янги бинодаги қулайликлар барчага маъқул, – дейди туманнинг «Мирзачўл» маҳалласи раиси Мустафоқул Тўраев. – Чунки марказнинг аввалги биноси фуқаролар қатновига ноқулай эди. Янги йил байрами олдидан туман аҳолиси учун замонавий дизайн талаблари асосида барпо этилган бино ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.

Мирзаободда кўплаб ишлаб чиқариш, саноат ва бошқа корхоналар қурилаяпти. Бироқ ҳали қилиниши керак бўлган ишлар, камчиликлар кўп. Вилоят ҳокими туман аҳли билан учрашувда шу ҳақда тўхталиб, ҳудудда маданият саройи, истироҳат боғи барпо этиш кераклигини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар