2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси: мурожаат жойига чиқиб ўрганилди

Бухоро вилояти Ромитан тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Тошпўлот Ўриновнинг мурожаати Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ижобий ҳал этилди.

Мурожаат туманнинг Халқ қабулхонаси мудири бошчилигида туман ҳокими, 2-сектор раҳбари ва бошқа тегишли мутасаддилар томонидан жойида бориб ўрганилди.

– Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро Тошпўлот Ўриновнинг хонадонига амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаров. – Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли саховатпеша ҳомийлар ёрдамида 1-гуруҳ ногирони фуқаро Тошпўлот Ўриновнинг хонадонида 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига енгил конструкцияли замонавий ҳаммом, ҳожатхона қурилди. Хонадонга янги эшиклар ўрнатилиб, мурожаатидаги масалалар ўз ечимини топди. Турмуш ўртоғи М.Каримова эса ҳудудда яқинда иш бошлаган WBM “ROMITEX” МЧЖ корхонасига ишга жойлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида туман Халқ қабулхонасига ҳудудда яшовчи фуқаролардан 1 минг 638 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 1 минг 227 таси қаноатлантирилган.  900 тадан ортиғи яъни 74 фоизи ижобий ҳал этилган. Туман Халқ қабулхонаси, секторлар ҳамда тумандаги давлат идора ва ташкилотларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракати туфайли ушбу ҳудудда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлиги сезиларли даражада ортмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар