2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар ечими аҳоли турмуш даражаси ошишига хизмат қилади

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида жойларда ўтказилаётган учрашув ва очиқ мулоқотларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонасига ўтган 2021 йилда асосан, иш билан таъминлаш, кредит, уй-жой олиш, газ, электр, сув, иссиқлик таминоти, моддий ёрдам масаласида кўплаб мурожаатлар бўлган.

Кармана тумани 3-сектор ҳудудидаги “Камолот” маҳалласида яшовчи Наврўз Қодиров тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, “NOVINKO TEXNO” оилавий корхонасини ташкил этган ва 4 нафар фуқарони иш билан банд қилган. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида чет элдан турли металларга ишлов берувчи ускуна сотиб олиб, божхонада расмийлаштириш ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Охир-оқибат Халқ қабулхонасига мурожаат қилишига мажбур бўлади.

– Бугунги кунда маҳаллий шароитда импорт ўрнини босувчи, чет эл маҳсулотига рақобатбардош бўлган замонавий стеллаж, музлаткич ва бошқа турдаги маиший техника ишлаб чиқараман, – дейди тадбиркор Н.Қодиров. – Фаолиятимни кенгайтириш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан “Хонг Ли” русумли турли хил металларга осон ишлов берувчи, вақт ҳамда электр энергияга тежамкор ускуна сотиб олган эдим. Аммо божхонада расмийлаштириш ва юқори қувватдаги кучланиш билан таъминлаш масаласида муаммоларга дуч келдим. Халқ қабулхонаси аралашуви билан электр энергияга уланиш ва божхона ишлари тезда ҳал бўлди.

Ҳозирда тадбиркор томонидан бир ой давомида 100 метр узунликда стеллаж ҳамда ўртача 5 дона атрофида ҳар хил ўлчамдаги музлаткичлар ишлаб чиқарилмоқда.

Кармана тумани “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи Назира Жалилованинг ҳам муаммоси бевосита Халқ қабулхонаси аралашуви билан бартараф этилди. Ҳозирда Н.Жалилова раҳбарлик қилиб келаётган “Юнусбобо Барҳаёт” оилавий корхонасида 5 нафар ишчи бўлиб, уларнинг 3 нафари коллеж битирувчиларидир. У 600 метр квадрат ўлчамдаги майдонни аукцион савдосида қатнашиб сотиб олган. Айни пайтда 7 мингта броллер товуқларини парваришлаб, бозорларимизни арзон гўшт маҳсулотлари билан билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Халқ қабулхонаси томонидан кредит масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳам мурожаатлари ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, Қизилтепа тумани Алишер Навоий номли маҳаллада яшовчи Баҳриддин Диёровга чорвачилик йўналишида 33 миллион сўм кредит берилиши таъминланди. Ҳозирда у фаолиятини янада кенгайтириб, сут маҳсулотларини қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўймоқчи.

“Оқработ” маҳалласида яшовчи Аллаёр Ихтиёровга дераза ром цехини ривожлантириш учун 30 миллион сўм миқдорида кредит ажратиб берилди. “Ихтиёр ота, Гулбиби ая” МЧЖ номи остида фаолиятини юритиб келаётган тадбиркор 3 кишини иш билан таъминлаган.

– Ўзим “Аёллар дафтари”да рўйхатда тураман, – дейди Қизилтепа тумани “Оқработ” маҳалласида яшовчи Ойиста Каримова. – Қабулхона аралашуви билан 14 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит асосида 4 та тикув машинаси олдим. Ҳозирда эски маҳалла биносида тикувчилик фаолияти билан шуғулланмоқдаман. Ўзимга ўхшаган маҳалладаги 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминладим.

– Фарзандимнинг иккала буйраги ҳам хаста бўлганлиги сабабли жарроҳлик амалиёти учун 30 миллион сўм маблағ сўраб, Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандим, – дейди Конимех тумани Шўртепа МФЙда яшовчи фуқаро Басқар Нарбаев. – Мурожаатим Конимех тумани Халқ қабулхонаси томонидан Республика ишчи гуруҳига тақдим этилиб, амалий ёрдам берилди. Фарзандим жорий йилнинг октябрь ойида операция қилинди. Ҳозирда соғлиги яхши.

Бугун юртимизда “Инсон қадри учун” тамойилига амал қилинган ҳолда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Қилинаётган мурожаатлар замирида инсон тақдири ётганлиги ҳисобга олинса, ижобий ҳал қилинаётган ҳар бир мурожаат ўз қийматига эга эканлиги кўринади.

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш эса аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар