2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАРОВОНЛИК БЎЛАДИ

Ободлик ва фаровонлик юртдошларимизнинг тинчлик-осойишталикда умр кечириши, кайфиятларининг кўтаринки руҳда бўлишида муҳим ўрин тутади. Айниқса, маҳаллангиз ораста бўлса, қалбингиз қувончга тўлиб, меҳнатга ҳам шундай кайфият билан киришасиз.

Президентимизнинг «Обод маҳалла» дас­тури тўғрисида»ги фармонида маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш кўзда тутилганини барчамиз яхши биламиз.

Чилонзор туманидаги 12 та маҳалла туман ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Икромжон Тиллаев раҳбарлик қилаётган 3-секторга бириктирилган бўлиб, Халқлар дўстлиги маҳалласи «Обод маҳалла» дастурига киритилган эди. Шу кунгача бу ердаги 30 та кўп қаватли уйнинг деярли барчасининг фасад қисми ҳамда ертўлалари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, уйларнинг 1000 квадрат метрга яқинида замонавий пластик ромлар ўрнатилди. Томлар ҳам мутахассислар текширувидан ўтказилиб, тўлиқ таъмирланди ва куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Маҳалла ҳудудидаги 178-мактабга дастур бўйича 500 миллион, 285-мактабгача таълим муассасасига эса 400 миллион сўм маблағ жорий таъмир учун ажратилган бўлиб, ҳозирда уларни замон талабларига мос равишда жиҳозлаш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудуди ободонлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди. Ички йўллардаги йўлакчалар атрофига махсус бетон мосламалар ўрнатилаётгани эса ҳудуд кўркига кўрк қўшмоқда. Ирригация тармоғини тўлиқ янгилаш, кўчалар ёруғлигини яхшилаш ва бошқа ишлар ҳам режа бўйича олиб борилмоқда.

– Таъкидлаш лозим, нафақат кўп қаватли уйлар ва йўлларни таъмирлаш, балки аҳолининг муаммоларини манзилли ўрганган ҳолда ечим топиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил этишларига кўмаклашиш, улар олдида турган турли тўсиқларни бартараф қилиш ҳам дои­мий диққат марказимизда, – дейди туман ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Икромжон Тиллаев. – Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар, айниқса, ёшларни огоҳликка ундаш, уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида «Жиноятга жазо муқаррар», «Фирибгарлардан огоҳ бўлинг», «Юрт тинчлигини сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир» каби долзарб мавзуларда фильмлар намойиш этилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари ўтказилаётгани ижобий самара бермоқда. Вақтинча ишсиз ҳамда муқаддам судланганларни жамиятнинг фаол қатламига қўшиш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Маҳаллалар тинч-осойишта бўлса, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмайди, аҳоли хотиржам яшайди. Шу мақсадда ҳудуддаги криминоген вазиятдан доимий хабардор бўлиш ва назорат қилиш учун видеокузатув мосламалари ўрнатилмоқда. Дарвоқе, яна бир муҳим масала, таълим муассасаларида ўтказилаётган «Давомат», «Тиғ» тадбирлари келажагимиз ворислари ўртасида жиноятчилик содир этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Тумандаги ҳар бир маҳаллада режа асосида аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганиляпти, ечим топиш учун сектор раҳбари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Унда муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларнинг мутасаддиларига топшириқлар берилмоқда. Асосийси, халқни рози қилиш, уларнинг давлат ҳимоясида эканликларини ҳис қилиб, мамлакатимиз ривожи ва фаровонлиги, оилалари хотиржамлиги йўлида бир тану бир жон бўлиб фидойилик билан меҳнат қилишларига эришилмоқда.

Шерзод АБДУСАМАДОВ.
Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар