Кузнинг ёмғирли, салқин кунлари бошланди. Олдимизда қиш. Демак, таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масаласи янада долзарб бўлиб турибди. Бу борада Тошкент шаҳридаги мактабларда вазият қандай?
– Президентнинг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлар давом этмоқда, – дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бино ва иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Нуриддин Отамуҳаммедов. – Жумладан, ўтган йилларда йўл қўйилган камчиликлар таҳлили асосида жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жорий йилда пойтахтдаги 6 таълим даргоҳида капитал реконструкция, 8 тасида капитал, 135 умумтаълим муассасасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Айни вақтда муассасалардаги ички иситиш тизимлари, том ва пол қисмлари, деразалар, кириш йўлаклари таъмирланиб, фойдаланишга топширилган. Таълим даргоҳларида иссиқлик меъёрида бўлишини таъминлаш мақсадида 1 минг 500 метр квадрат синган дераза ойналари алмаштирилган.
Таълим масканларидаги 41 қозон профилактик таъмирдан чиқарилиб, 1 қозон алмаштирилган. 55 минг 455 метр квадрат биноларнинг том қисмларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари якунланган.
Мирзо Улуғбек туманидаги 241-мактабда ҳам янги ўқув мавсумини бехавотир ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилди.
– Мактабимиз 44 йилдан буён таъмирланмаган эди, – дейди мактаб директори Зироат Эрматова. – Шу боис томдан сув ўтиб кетар, ўқувчилар таҳсил олишга қийналарди. Жорий йилда таълим муассасамиз капитал реконструкция қилиниб, замонавий мактабга айланди. Қувурлар, деразалар, иситиш тизими ва электр таъминоти тармоқлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Энди ўқувчиларга бехавотир таълим беришда давом этамиз.
Даврон Суннатов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |