2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёрдамчиси йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этмоқда

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудуд саналади.

Маҳаллада ишсизлик, ичимлик сув, электр-энергияси таъминоти, кўчаларни асфальт қилиш каби муаммолар йиллар давомида аҳолининг эътирозига сабаб бўлиб келган.  
Маҳалла туман марказида бўлсада тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналари деярли жуда кам. 

–Маҳалламизда 462 та хонадонда 2 минг 822 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди мазкур йиғиндаги ҳоким ёрдамчиси Элёржон Йўлдошев. – Бугунгача хонадонма-хонадон юрилиб, хатлов ишлари тўлиқ якунланди. Шу орқали мавжуд муаммолар, ҳал қилиниши зарур жиҳатлар аниқлаб олинди. Хатлов ўтказиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш билан бирга, одамларимизда ишчанлик, яратиш иштиёқи кучлилигига ишонч ҳосил қилдим. Ҳудудда турли йўналишларда тадбиркорлик қилиш учун шароит етарли. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда талабгорларга кўмаклашиш учун амалий чора-тадбирлар режасини тузганмиз. Аҳоли хонадонларини хатловдан ўтказиш жараёнида хонадонларда 3-8 сотихгача томорқа мавжудлигини инобатга олиб, томорқачилик ривожлантириш, иссиқхоналарни кўпайтириш муҳимлигини аниқладик. Масалан, тажрибадан келиб чиқиб, эрта баҳорда 5 сотихга экилган картошкадан 1,5 тонна ҳосил олиш мумкин. Бу эса 7-8 миллион сўм даромад келтиради. Шунингдек, помидор, қалампир ва бошқа зиравор маҳсулотларни эрта етиштириш орқали оилалар даромад манбаига эга бўлади.  

«Маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш асосида «оғир» маҳаллада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида “Beshariq Crusher” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ун ишлаб чиқариш корхонасида 2021 йилда Туркия технологияси асосида янги қувватлар ишга туширилган. Ишлаб чиқариш қуввати 30 минг тоннадан зиёд. Умумий лойиҳа қиймати 17,5 миллиард сўм бўлган корхонада 30 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Ҳоким ёрдамчиси мазкур корхонанинг муаммоларини ўрганди ҳамда айланма маблағ учун кредит олишига амалий кўмак кўрсатилди.  

Маҳалла ҳудудидаги «Яйпан» давлат унитар корхонасига қарашли бинонинг бўш турган қисмида тикувчилик цехини ташкил қилиш орқали 80 та иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, бу ерда барпо этилаётган хусусий тиббий марказ ҳам яқин кунларда ишга туширилади. Ҳозирга қадар 240 та янги иш ўрни учун аниқ манзилли дастур бор. Маҳаллада яшовчи Абдуманнон Туронов биринчи гуруҳ, турмуш ўртоғи эса иккинчи гуруҳ ногирони. Уч нафар фарзанди бор. Оила бошлиғи кўп йиллардан буён асаларичилик билан шуғулланади. Рўзғорга бу қўшимча даромад бўлмоқда.

– Одам бировнинг қўлига қарагани билан қорни тўйиб қолмайди, – дейди Абдуманнон ака. – Ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Сурункали касаллик туфайли 10 йил бир жойда ётиб қолдим. Оёқ- қўлим ишламай қолди. Шунда ҳам ҳаётдан умид узмадим. Шукрки, пешонамда яшаш бор экан. Ҳозир анча яхшиман, аммо тез-тез даволанаман. 90 та қутида асалари бор. Шу иш билан бандман.  

Ҳоким ёрдамчиси бу хонадонда бўлганида асаларини кўпайтириш учун субсидия олиш таклифини билдирилди. Албатта, жойларда халқни қийнаётган қатор муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Буларни бартараф этишда айнан ҳоким ёрдамчилари зиммасига улкан масъулият юкланади. Айни кунларда «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун муносиб шароит яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, шунингдек, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирга муҳтож. Бино ҳашар йўли билан қурилган. Таъмирлаш натижасида ходимлар учун хоналардан ташқари кутубхона, касбга ўқитиш хоналари ҳамда тўгаракларни ташкил этиш учун қўшимча хоналар яратилади. 
Албатта, маҳаллалардаги ишсизликни камайтириш, томорқачилик, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиш, иқтисодий ривожланишни йўлга қўйиш орқали халқимиз розилигига эришиш мумкин. Бунда эса ҳоким ёрдамчиларининг ташаббускорлиги ва албатта мутасаддиларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар