2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наманган вилояти ҳокими афв этилганлар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ авф этилганлар орасида Наманган вилоятидан беш нафар фуқаро ҳам бор.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддилари афв этилган фуқаролар билан учрашди. Собиқ маҳкумлар билан алоҳида мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда афв этилган фуқароларнинг жамиятга мослашуви, ижтимоий муҳофазаси, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар хусусида сўз юритилди.

Афв этилган кишиларга бундан буён халқимиз ва Президентимизнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши кераклиги уқтирилди.

Элимизга хос эзгулик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси бўлган афв ҳақидаги ҳужжат натижасида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамюртларимизнинг ўз оилалари, яқинлари бағрига қайтиши ота-оналари, аёллари, фарзандлари кўнглини шодликка тўлдирди.

– Косибчилик ҳунари билан рўзғор тебратаётгандим, – дейди Наманган шаҳрининг Фаровон маҳалласида яшовчи Султонбек Муҳиддинов. – Нимадир бўлди-ю, адашдим. 2002 йил сентябрь ойида диний экстремизм оқимига қўшилганим учун узоқ муддатга қамалгандим. Салкам 20 йил ўтирдим. Муддатим тугашига яна беш йил бор эди. Аввалига, уч йилга қисқарди, бугун эса шукрки, озодликка чиқдим. Панжара ортида хатоларимдан етарли хулоса чиқардим. Ҳаётнинг нақадар такрорланмас неъмат эканлиги, Ватан, оила, озодлик ва соғинч туйғуларини тушуниб етдим. Энди бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Учрашув якунида афв этилган фуқароларга электр печлари берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар