Фарғона вилояти Данғара тумани «Оқжар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Зулфияхон Жумабоева хонадонида юзага келган ёнғин оила ҳаёт тарзида кутилмаган кўнгилсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлди.
Эътиборсизлик туфайли юзага келган ёнғиндан беш хонали уйнинг том қисмлари, эшик-ромлари, уй, айвон, пол қисмлари, уй-рўзғор буюмлари, кийим -кечак, захирадаги озиқ-овқат маҳсулотлари бутунлай ёниб кетди.
Аммо оила аъзолари ёлғизланиб қолмади. Туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ҳашар асосида уй-жойларни тиклаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, бир хонали янги уй қуриб берилди ва керакли озиқ-овқатлар билан таъминланди. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
– Меҳр, эътиборнинг оз ёки кўпи бўлмайди, – дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон Йўлбарсов. – Шу кунга қадар кутилмаган табиий ҳодисалар туфайли зарар кўрган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 600 нафардан ортиқ фуқаролар ижтимоий ҳимояга олинган. Бундан ташқари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобдан Халқ депутатлари Кенгаши қарорлари асосида 66 минг 805 нафар оилага 32,4 миллиард сўмлик турли кўринишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |