2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари ҳудуддаги муаммоларни ўрганди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов Қумқўрғон туманидаги Ҳунармандлар маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Унда 4-секторга қарашли Ҳунармандлар, Мунчоқтепа, Чаёнтепа, Жарқишлоқ ҳамда Тайфанг маҳаллаларида яшайдиган фуқаролар иштирок этиб, дуч келаётган муаммоларини ўртага ташлади.  

Очиқ мулоқотда боғча қуриш, ичимлик сув таъминоти, янги электр устунлари ўрнатиш, бандлик масаласини ҳал этиш, моддий ёрдам кўрсатиш каби 42 та муҳим масаланинг ечимини топиш ўртага ташланди. 

Қабул чоғида 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов ва туман ҳокими Раҳматулло Гаппаров келиб тушган мурожаатларнинг 11 тасини жойида ҳал этди. Ечими вақт талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш учун тегишли муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.  

–Ичимлик сув таъминоти муаммо бўлиб келаётган эди, – дейди Кўчарсой қишлоғида яшайдиган Хуррам Худойқулов.– Етарли маблағ ва эътибор билан бу масаланинг ечимини топса бўлади. Қўшни қишлоқдан 400 метр сув қувури ётқизиб, тоза ичимлик сувини олиб келиш мумкин. Ҳашар йўли билан қувур ётқизиш учун халқимизда етарли маблағ йўқ. Бугун шу муаммони айтган эдик, масала ҳал этиладиган, яқин вақтда бизнинг қишлоққа ҳам тоза ичимлик сув келадиган бўлди. Чекка ҳудудлар аҳолисидан хол-аҳвол сўраётган давлатимиздан беҳад миннадормиз. 

Сайёр қабулларда вилоятнинг энг чекка ҳудудлари аҳолиси билан юзма-юз ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиб, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш ҳамда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар